0,00 UZS

No products in the cart.

12.2 C
London
Yakshanba, Aprel 18, 2021

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

- Advertisement -
- Advertisement -

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон Президентининг 3723-қарори билан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси» тасдиқланди.

Концепцияда жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, жумладан, жиноий қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва характерини белгиловчи муқобил кўрсаткичларни жорий этиш орқали жиноятларни таснифлаш тизими ва мезонларини қайтадан кўриб чиқиш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни босқичма-босқич жиноий юрисдикциядан чиқариш сиёсатини давом эттиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Жиноят қонунчилигида жиноятларни таснифлаш жиноий ҳаракатга аниқ жиноий-ҳуқуқий баҳо бериш, жавобгарликни фарқлашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.

Жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлаш юридик техниканинг ўзига хос услуби ҳисобланиб, ундан қонуний нормаларни ягона мезон бўйича муайян тоифаларга (гуруҳларга, турларга) ажратишда, жиноят-ҳуқуқий институт ва нормаларни бир хил тушуниш ва қўллаш мақсадида фойдаланилади.

Тизимлаштирилган ва муайян мезон асосида тартибга солинган жиноят қонуни нормалари ҳуқуқни қўлловчи орган ва фуқаролар учун тушунарли ҳамда фойдаланишга қулай ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ана шундай тизимли норматив-ҳуқуқий
ҳужжат саналади. Уни тизимлаштиришда табиий таснифлаш усулидан фойдаланилган.
Аввало жиноят қонуни икки: умумий ва махсус қисмларга таснифланган.

Кодекснинг 15-моддаси ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига асосланган моддий белгига кўра жиноятларни турларга ажратади.

Жиноятларни таснифлаш айбдор томонидан содир қилинган қилмишни кодекснинг махсус қисми моддаларидаги юридик ва фактик аломатлар билан солиштирган ҳолда, ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан характерлаш имкониятини беради.

Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти унинг белгисини ифодалайди. Уни аниқлашга тажовуз объектининг аҳамияти, ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши натижасида юзага келадиган оқибатлар (моддий, жисмоний, маънавий ва бошқалар) асос бўлади.

Ижтимоий хавфлилик даражаси бир хусусиятдаги жиноятлар ижтимоий хавфлилигининг миқдор кўрсаткичидир. Уни аниқлашда етказилган зарар миқдори, жиноят содир этиш усули, айб шакли, мотив ва мақсад ҳамда бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши мумкин.

Ушбу икки аспектнинг битта жиноят-ҳуқуқий мезонга бирлашиши Жиноят кодекси махсус қисмида назарда тутилган жиноятларни таснифлашга ёрдам беради. Булар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятлар1.

Жиноят ҳуқуқи назариясига кўра жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси содир этилган жиноят учун санкцияда назарда тутилган оғир жазо тури (озодликдан маҳрум қилиш)нинг максимал муддатидан келиб чиқади. Агар норма санкциясида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилмаган бўлса, бундай қилмиш ижтимоий
хавфи катта бўлмаган жиноят ҳисобланади.

Амалдаги Жиноят кодексининг махсус қисмида ҳозир 587 та жиноят таркиби мавжуд бўлиб, шуларнинг 259 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар саналади. Ушбу турдаги жиноятлар умумий жиноятлар миқдорининг 44,1 фоизини ташкил этади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда республикада содир этилаётган жиноятларнинг қарийб ярми ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлардир.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларнинг 103 тасида ёки 17,5 фоизида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар назарда тутилган. Шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун 2 та норма санкциясида фақатгина озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган, қолган 154 тасида муқобил жазо турлари келтирилган.

Жиноят кодекси махсус қисми нормаларининг 151 таси ёки 33,7 фоизи унча оғир бўлмаган жиноятлар улушига тўғри келади.

Кодекснинг махсус қисмидаги 27 та жиноят таркибида ёки 6,3 фоиз ҳолатда унча оғир бўлмаган жиноятлар учун белгиланган санкцияда фақат озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлса, 124 таси ёки 93,6 фоиз ҳолатда муқобил жазо турлари ҳам тайинланиши мумкинлиги белгиланган.

Жиноят кодексининг махсус қисми нормаларининг 114 таси ёки 19,4 фоизини оғир жиноятлар ташкил этади. Шулардан 101 та турдаги жиноятлар (88,5 фоиз) санкциясида фақатгина озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлса, 13 турдаги жиноятлар (11,4 фоиз) санкциясида озодликдан маҳрум қилиш жазолари билан биргаликда бошқа турдаги жазолар ҳам тайинланиши мумкинлиги белгиланган.

Кодекснинг 15-моддаси 5-қисмига асосан ўта оғир жиноятлар деб қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятларга айтилади.

Ушбу қоида талабларидан келиб чиқилса, Жиноят кодексида бугунги кундаги жиноят таркиблари умумий сонининг 63 таси (10,7 фоиз) ўта оғир жиноятларга тўғри келади, шулардан 62 таси ёки 98,4 фоиз учун модда санкциясида фақат озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Фақат 1 та модда санкциясида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан биргаликда муқобил жазо турлари ҳам тайинланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш жоизки, жиноятларни таснифлашда Жиноят кодекси махсус қисми нормалари санкциясида назарда тутилган жазо чораси муддати ва миқдорининг оғирлик даражасидан келиб чиққан ҳолда жиноятларни алоҳида дифференциациялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва характерини аниқлашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқишнинг муқобил кўрсаткичларини жорий этиш орқали жиноятларни таснифлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларнинг айрим таркибларини декриминализация қилиш сиёсатини давом эттириш лозим.

Зеро, жиноятларни таснифлаш барча жиноятларни уларнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасига қараб муайян туркумларга бўлиш имкониятини бериш билан бирга жавобгарликни белгилаш, адолатли жазо тайинлаш, қонунийлик ва инсонпарварлик тамойилларини амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу эса жиноят қонунчилигини такомиллаштириш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Умиджан ХАНАЕВ,
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби тингловчиси

- Advertisement -

Latest news

Мурожаатлар билан ишлашда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизда 2016 йилда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, барча туман ва шаҳарларда эса халқ қабулхоналари...
- Advertisement -

Хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш зарурати

Фуқароларнинг мулкий муносабатлари билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада мансабдорларнинг вазифа ва жавобгарликларини қатьий белгилаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан...

Ипотека кредити: имкониятми ёки муаммо?

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳар доимгидан-да жадаллашиб кетгандай. Хусусан, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги...

“Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми ўтказилади

2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Форум Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги...

Related news

Мурожаатлар билан ишлашда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизда 2016 йилда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, барча туман ва шаҳарларда эса халқ қабулхоналари...

Хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш зарурати

Фуқароларнинг мулкий муносабатлари билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада мансабдорларнинг вазифа ва жавобгарликларини қатьий белгилаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан...

Ипотека кредити: имкониятми ёки муаммо?

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳар доимгидан-да жадаллашиб кетгандай. Хусусан, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги...

“Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми ўтказилади

2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Форум Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги...
- Advertisement -