0,00 UZS

No products in the cart.

11.2 C
London
Dushanba, Sentabr 26, 2022

Жаҳлини жиловлай олмаган жиян

- Advertisement -
- Advertisement -

Жаҳл, ғазабнинг аввали нодонлик, якуни эса пушаймонликдир. Жоҳилликнинг, жаҳлнинг оқибати ҳеч қачон хайрли бўлмаган. Йўл қўйилган хатоликлар, рўй берган жиноятлар замирида ана шу иллатлар ётади. Шу боис  инсонга жаҳлни жиловлаш, ҳар қандай вазиятда оқибатини ўйлаб йўл тутиш учун ақл берилган.

Хола доимо она мақомига тенглаштирилади. Минг афсуски, ана шундай мақомга муносиб бўлиш учун бутун ҳаётини жиянларига бағишлаган аёл бугун орамизда йўқ. Чунки ғазаб отига миниб, жаҳлини жиловлай олмаган жиян ўз холасининг умрига зомин бўлди. Зафар Каримбоев (исми шарифлар ўзгартирилган) вояга етказган холасининг қотили деган тамғани олди.

Зафар уч ёшга тўлганида онаси кўкрак бези саратонидан вафот этди. Отаси уч нафар болани буви тарбиясига қолдириб, бошқа оила қилиб кетди. Тақдирнинг аянчли зарбаларини қарангки, орадан 6 йил ўтиб буви ҳам оламдан ўтди. Шундан кейин норасидалар онасининг синглиси, яъни Мастуранинг қарамоғида қолди. Ҳали турмушга чиқмаган Мастура бутун умрини жиянларига бағишлади. Оила қурмади. Йиллар ўтиб жиянлар улғайди. Озода турмушга чиқиб кетди. Асқар эса уйланиб оиласи билан Мастура опаникида яшай бошлади. Зафар ўқишга қизиқмади. Ҳали у ишни, ҳали бу ишни бошини тутди. Пул топиш учун Қозоғистонга кетди. Новвойчилик, устачилик қилди, иссиқхонада ишлади. Бироз муддатдан сўнг уйга қайтди. Новвойхонадан иш топди. Ўша куни ҳам кечки маҳал ишдан қайтаётиб йўлда дўконга кириб пиво ичди. Телевизор томоша қилиб ўтирган Мастура хола унинг сархуш ҳолда уйга қайтганини кўриб жиғибийрон бўлди. Уни тергади. Бундан жаҳли чиққан Зафар ошхонадан пичоқни олиб чиқиб аввалига холасига ўдағайлади. Койишда давом этаверганидан сўнг ғазабини жиловлай олмасдан бир неча марта Мастура холанинг кўксига пичоқни санчди. Асқарнинг хотини Дилафрўз шовқин-суронни эшитиб югуриб чиққанида хола ёнбошлаган куйи ётар, Зафар эса унинг олдида серрайиб турар эди. Фақат Дилафрўз: “Нима қилиб қўйдингиз?” дея бақирганидан кейин қўлидаги пичоқни ерга ташлаб кўчага чиқиб кетди.

Суд Зафар Каримбоевни Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, 12 (ўн икки) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Халқимизда “Етим қўзи асрасанг, оғзи-бурнинг мой бўлур, етим бола асрасанг оғзи-бурнинг қон бўлур” деган мақол бор. Мастура хола ҳам бевақт вафот этган синглисининг фарзандларини ўз қарамоғига олганида меҳр бериб, бошини силаган жияни Зафарнинг бир кун келиб умрига зомин бўлиши етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак…

Акрамжон АРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
катта консультанти

- Advertisement -

Latest news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...
- Advertisement -

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...

Related news