0,00 UZS

No products in the cart.

11.8 C
London
Payshanba, Sentabr 23, 2021

Замонавий юридик амалиётда ҳуқуқий технологияларнинг ўрни ва роли

- Advertisement -
- Advertisement -

«Legal tech» сўзи луғатимизга янги кириб келган атама бўлса-да, бу ҳақда маълумотга эга бўлиш ва эшитиш одатий ҳолга айланди. Ушбу тушунча нафақат ҳуқуқий соҳада, балки бутун дунёда кенг оммалашаётганини эътироф этиш жоиз.

«Legal tech» (инглизчадан «ҳуқуқий технология») – бу юристларнинг касбий фаолиятини ташкил этувчи жараёнларни соддалаштириш ва оптималлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган турли хил платформалар, дастурлар, маҳсулотлар ва воситалар ҳисобланади. Яъни, «Legal tech» юридик хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш ёки бизнесни юридик қўллаб-қувватлаш мақсадида профессионал юристлар ва юридик бизнес учун яратилган технологик ечимларни ўзида намоён этади ва юридик хизматлар соҳаси имкониятларини кенгайтиради.

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ҳуқуқ соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 2020 йил 5 октябрда Президентнинг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6079-фармони имзоланган1. Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг барча соҳаларини рақамлаштириш билан бир қаторда Ўзбекистон замонавий амалиётида «Legal tech» технологиясини қўллаш учун ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилади. Ҳужжатга асосан ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизимини жорий этиш белгиланган. Шунингдек, 2020 йилда юридик кадрларнинг ахборот ҳуқуқий технологиялар ва тизимларни (Legal Tech) ишлаб чиққан ҳолда ҳуқуқ соҳасида илмий-инновацион тадқиқотлар ўтказишини2 ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистонда «Legal Tech» тизимининг ривожланишига асос бўлиши мақсад қилинган.

Кўплаб олимлар «Legal tech» тизимини АҚШда пайдо бўлган деган фикрни илгари суришади. Биринчи Legal tech компанияси LexisNexis деб номланган ва унга 1977 йилда асос солинган. Бироқ ушбу соҳа 2000 йилларда, автоматлаштирилган ҳужжат яратиш бўйича биринчи онлайн юридик маслаҳат ва хизматлар пайдо бўлганда фаол ривожлана бошлади. Ҳозирда адвокатлар энг янги технологиялардан фойдаланишга мослашмаган энг қадимги юридик фирмаларнинг бизнес моделлари самарадорлигининг етарли эмаслигидан азият чекиб келмоқда. Эндиликда улар анъанавий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш шаклларини йўқ қилиб, рақамли платформалар орқали керакли маълумотларни олишга имкон берувчи майдон, шунингдек, юридик хизматлар бозорини ривожлантириш учун Legal tech тизимидан фойдаланишга урғу бермоқда. Ушбу тизим адвокатлар фаолиятига тўғридан тўғри таъсир этади.

«Legal tech» тизимининг кириб келиши адвокатлик хизматларининг сифати ошишига хизмат қилади, фуқароларга ҳам малакали адвокат танлаш имконини беради Бошқа технологиялар сингари Legal tech тизимининг технологик ечимлари ҳам ҳуқуқий тартибга солишга муҳтож эмас. Сабаби бундай дастурлар ишлаб чиқилишида ҳуқуқий тизим дастурнинг ички қисмига жойланади. Бунда энг муҳими дастурнинг хотирасига жойланаётган юридик хизматлар учун фойдаланиладиган маълумотларнинг «қонуний» («ҳуқуқий») характерга эга бўлишдир. Технологиялар юридик хизматларни тақдим этишни ва олишни соддалаштиради, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг юридик аҳамиятга эга бўлган маълумотларга киришини осонлаштиради. Ҳуқуқ учун технологиялар катта аҳамиятга эга эмас – улар шунчаки белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун воситалар ҳисобланади.

Legal tech тизимининг энг аниқ маҳаллий намунаси контрагентларни текшириш, шартномалар тузиш, муайян иш бўйича суд амалиётини танлаш ва бошқаларни таклиф қилувчи таниқли маълумот-ҳуқуқий тизимларининг хизматлари ёки адвокатларнинг ўзлари учун ишлаб чиққан маълумотлари ҳисобланади. Ушбу маълумотларни электронлаштириш орқали биз янги Legal tech тизимини яратишимиз лозим. Ушбу маҳсулотга қиёслаб, мисол сифатида Американинг Ravel Law компаниясининг Гарвард юридик мактаби кутубхонасидаги 40 миллион саҳифадан ортиқ ёзувларни рақамлаштириш орқали юридик тадқиқотларни осонроқ, тезроқ амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, мазкур компания юристлар учун муҳим бўлган суд ишларини тезкор аниқлаш, уларни қандай изоҳлаш кераклигини тушуниш учун соддалаштирилган маълумотларни тақдим этди.

Legal tech соҳасида асосий технологик ечимлар юристлар учун эмас, балки профессионал адвокат маслаҳатисиз керакли юридик маслаҳат ёки бошқа юридик хизматлардан фойдаланадиган истеъмолчилар, аввало, фуқаролар ва кичик бизнес вакиллари учун мўлжалланган.

Таъкидлаш лозим, ҳар бир адвокат Legal tech тизими бўйича мутахассис бўлиши зарур. Жумладан, адвокат ўзи учун зарур бўлган илова-хизматлардан фойдалана олиши ҳамда соҳадаги имкониятларни кенгайтиришга қизиқиб, фаолликни намоён қила олиши керак. Аммо адвокатларга ушбу соҳадаги доимий янгиликлар, шу жумладан, ўзларининг кундалик касбий фаолиятига фойдасиз бўлган нарсалар тўғрисидаги маълумотни «юклаш» қийин. Суд жараёнларида мураккаб ахлоқий масалалар, қонунларни талқин қилиш ёки ҳужжатларни чуқур таҳлил қилиш билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд. Ушбу ҳолатларнинг барчасини Legal tech тизими ҳисобга олиши мумкин эмас. Бу тизим инсонни алмаштирмайди, балки унинг фаолиятини уйғун равишда тўлдиради. Шундай вазиятларда Legal tech тизими адвокатнинг ёрдамчиси сифатида намоён бўлади.

Шунингдек, Legal tech саноат соҳасидаги рақамли трансформация воситаси бўлиб, юридик касбни соддалаштириш учун дастурий таъминот ва технологияларни жалб қилишга ёрдам беради. Россияда ҳуқуқий технологияларни ривожлантириш бўйича энг йирик марказлар қаторига «Сколково» фонди, «Pravo.ru» ва «Гарант» киради.

Ҳозирги кунда жаҳон майдонида муваффақиятли амалга оширилаётган Legal tech ахборот технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

* ҳуқуқий маълумотлар тизими;

* таҳлилий тизим;

* юридик корхоналар фаолиятининг автоматлаштирилган тизими;

* онлайн юридик хизматлар;

* юридик хизматларнинг онлайн
биржаси.

Энг ривожланган Legal tech бозори АҚШда ҳисобланади. Энг тез ўсиб бораётган юридик хизмат кўрсатувчи компаниялардан бири бу 2008 йилда ташкил этилган Rocket Lawyer бўлиб, 20 миллиондан ортиқ корхона ва истеъмолчилар компания хизматларидан фойдаланади.

Rocket Lawyer компанияси жисмоний ва юридик шахсларга онлайн хизматларни тақдим этади. Масалан, ҳуқуқшунослар турли хил шартномалар (ижара шартномаси, никоҳ шартнома ва ҳоказо) тузиш бўйича онлайн ҳуқуқий маслаҳатлар ўтказади. Rocket Lawyerда адвокатлар навбатчилиги бор ва улар мижозларнинг саволларига дарҳол жавоб бериши жараёни шакллантирилган. Хизматдан ҳуқуқий масалаларни яхши билмайдиган фуқаролар учун ҳам фойдаланиш жуда осон, фуқаро сайтга керакли маълумотларни қўшиб, тайёр ҳужжатларни қабул қилиб олади. Оддий адвокатнинг соатлик маслаҳати ўртача 500-1000 долларни ташкил қилса, Rocket Lawyer да эса бир соатлик маслаҳат атиги 120 долларни ташкил этади3.

АҚШ билан бир қаторда Хитой Legal tech соҳасида етакчи ҳисобланади. Хитой IT соҳаси билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги боис бу ерда Legal tech давлат ва унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функциялари билан кўпроқ боғлиқдир. 2017 йил август ойида Хитойнинг Олий халқ суди Ханчжоуда биринчи интернет судини ташкил этди. 2018 йилда эса Пекин ва Гуанчжоуда интернет судлари ташкил этилди. Пекин интернет судининг вазифалари — бу ишларни онлайн режимда расмийлаштириш, ишлар тўғрисида маълумот сўраш, электрон далилларни топшириш ва бошқа кўплаб суд жараёнига зарур ҳужжат ва ашёларни ўз ичига олгани билан аҳамиятлидир.

Пекин интернет суди суд жараёни иштирокчиларидан юзни таниб олиш учун онлайн тизимида рўйхатдан ўтишни талаб қилади. Бундай тизимни алдаш жуда қийин бўлганлиги боис, Хитой кейинчалик ушбу амалиётдан тўлиқ фойдаланишга ўтишни мақсад қилган.

Европада Legal tech соҳасида муҳим иштирокчилардан бири – бу кўчмас мулк хизматларига ихтисослашган француз компанияси Mynotary ҳисобланади. Бу кўчмас мулк соҳасидаги шартномани тузиш жараёнининг ўзи рақамлаштирадиган биринчи платформадир. Унга кўра ҳужжат онлайн тарзда ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Яъни бир-бирига киритилган ўзгартиришларни бир неча бор тасдиқлаш учун юборишга ҳожат қолмайди.

Mynotary тизими дунёнинг исталган нуқтасидан электрон имзо ёрдамида тўлиқ хавфсиз
платформада шартнома имзолашга имкон беради. Бунда сотувчи томонидан савдо-сотиқ шартномаси имзоланганидан сўнг, у шартномани мол-мулк харидорига тугмани бир марта босиш орқали юбориши мумкин. Шундай қилиб, ушбу тизим туфайли мулкни сотиб олиш жараёни осонроқ ва тезроқ ҳал бўлади. Бундан ташқари, шартноманинг иккала томони учун ҳам сотиб олиш жараёни хавфли ва хавотирли эмас, балки ҳар қандай ўзгаришларни интернет орқали кузатиб бориш имконини беради.

Россияда Legal tech асосан «Консультант плюс» ва «Гарант» хизматларини ўз ичига олади. Бу юристлар ишини сезиларли даражада соддалаштирадиган ҳуқуқий маълумот тизимлари бўлиб, ахборот тизимларида кенг суд амалиёти, ҳужжатлар шакллари (шартномалар, битимлар, баёнотлар) мавжуд, шунингдек, кодекслар, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги таҳрирдаги эксперт шарҳлари мавжуд бўлиб, бу қонунчиликдаги доимий ўзгаришларни кузатиб бориш имконини беради.

Хизматлар орасида нафақат маълумотномалар, балки ҳуқуқий ҳужжатларнинг автоматик тузувчилари, интеллектуал мулкни бошқариш платформалари ҳам мавжуд.

Юқоридагилардан хулоса қилганда, «Келажакда юристлар тақдири нима бўлади?» деган савол юзага келиши табиий. Тадқиқотларга кўра, кейинги 20 йил ичида ҳуқуқий соҳада иш билан таъминлашда кескин ўзгаришлар юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳозирги кундаги деярли барча юридик технологияларни ўрганиш жараёнида уларнинг ёрдамчи ёки ўта қўпол тарзда ишланганлигига гувоҳ бўлишимиз. Улар оддий муаммоларни ҳал қилади, аммо бутун адвокатнинг ўрнини боса олмайди.

Ҳуқуқий технологияларни ривожлантириш соҳасида меҳнати сингган Антон Протонин, ҳозирги пайтда ҳуқуқий технологиялар адвокатларнинг ўрнини боса олмаслигининг сабаби ривожланган юридик технологиялар бозорининг намуналари мавжуд эмаслиги билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, ишлов бериш автоматлаштирилиши ва роботга ишониб топширилиши мумкин бўлган турли соҳаларда ҳали ҳам етарли миқдорда тўпланган маълумотлар базаси мавжуд эмас.

Инновация йўлидаги табиий тўсиқлардан бири бу технологиялар одамларнинг ўрнини босиши ва кўплаб адвокатларни ишсиз қолдиришидан қўрқишдир. Тўғри, инновациянинг ҳуқуқий технологиялар соҳасига кириб келиши айрим кучли адвокат ва юристларга хуш келиши мумкин, аммо кўплаб бошқа ҳуқуқшуносларнинг эътирозига учрамоқда. Бу эса Legal tech соҳасининг ривожланишини секинлаштириб келмоқда. Пермнинг Миллий тадқиқот университети — Иқтисодиёт олий мактаби ижтимоий-гуманитар факультети талабаларига Legal tech тизимидан ҳуқуқий соҳада фойдаланиш фаол равишда ўргатилмоқда. Бу албатта, Legal tech соҳасининг ривожланишига ва унинг тарафдорлари кўпайишига хизмат қилади.

Legal tech тизимини соҳаси бўйича муаммолар ечимини уч ҳолатга бўлиб кўрсатсак бўлади:

* юридик маълумотларни топиш осонлашиши ва уни ишлаб чиқиш учун яратилган махсус технологиялар;

* моддий-ҳуқуқий ечим;

* ёрдамчи ечимлар.

Биринчи ҳолатда, юридик тадқиқот ва маълумот қидириш, шунингдек, юридик маълумотларни топиш осонлашади ва шу орқали бундай маълумотлар билан ишлаш тизими тезлашишига ва енгиллашишига эришилади. Иккинчи ҳолатда, аниқ юридик топшириқларга (шартномалар тузиш, ариза ёзиш ва ҳоказо) жавоб беришда юристнинг ўрнини босиб, унинг вазифаларини бажаради. Учинчи ҳолатда, юридик фаолиятда ахборот технологиялари билан ишлаш режимини тўлиқ таъминлаб бериш учун ёрдамчи ҳаракатларни амалга оширади. Бунга юридик соҳада инсон ресурсидан бухгалтериягача бўлган барча ҳаракатлар киради.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, замонавий юридик амалиётда Legal tech (ҳуқуқий технология)ни ривожлантириш учун, Legal techнинг махсус дастури орқали тайёрланган барча ҳужжатлар (ариза, шартнома ва ҳоказолар) тўғридан тўғри тегишлилиги бўйича давлат бошқарув органларига ва ташкилотларга жўнатилиши бўйича умумий тизим ишлаб чиқилиши ҳамда такомиллаштирилиши зарур. Бу ўз навбатида фуқаролар ортиқча харажат ва вақт сарфлашининг олдини олиб, давлат бошқарув органлари ва ташкилотларида бюрократияга чек қўйилишга хизмат қилади.

Фурқат ТОЖИЕВ,
Тошкент давлат юридик
университети магистранти

- Advertisement -

Latest news

Энди шанба ва якшанба кунлари ҳам ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштиришингиз мумкин

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига...
- Advertisement -

“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди

28 август куни давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди. Аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам...

Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

САВОЛ: Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми? ЖАВОБ: Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Таълим кредитининг...

Қандай ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади?

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Қуйидаги сабаблардан бирининг...

Related news

Энди шанба ва якшанба кунлари ҳам ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштиришингиз мумкин

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига...

“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди

28 август куни давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди. Аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам...

Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

САВОЛ: Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми? ЖАВОБ: Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Таълим кредитининг...

Қандай ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади?

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Қуйидаги сабаблардан бирининг...
- Advertisement -