0,00 UZS

No products in the cart.

20.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

Юридик таълим: муаммо ва ечим

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан юридик таълим тизимида бир қанча ислоҳотлар кўзда тутилмоқда.

Хусусан, таълим жаарёнларининг барчасини онлайн платформада амалга оширишни назарда тутувчи электрон университет лойиҳаси сифат ва шаффофликни таъминласа, вилоятлардаги олийгоҳларда юридик факультетларнинг ташкил этилиши рақобат муҳитининг кучайишига хизмат қилади.

Мазкур ижобий ўзгаришларнинг сифат ўсишига хизмат қилишини эътироф этиш билан бирга, соҳада диққат марказидан четроқда қолаётган айрим муаммолар ҳақида тўхталиб ўтсак.

Ихтисослашув

Юрист кадрларни тайёрловчи асосий инкубатор – Тошкент давлат юридик университетида таълим йўналишларга бўлиб чиқилган (давлат бошқаруви ва ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи ва ҳ.к) бўлса-да, мазкур йўналишларда фанларнинг ўқитилиши чуқур ихтисосликка асосланмаган.

Мисол учун, жиноят ҳуқуқи йўналишида таҳсил олувчи талаба ўз ихтисослик фанлари билан бир қаторда фуқаролик-процессуал ҳуқуқни ҳам, меҳнат ҳуқуқини ҳам, солиқ ҳуқуқини ҳам ўқийди. Бўлажак юрист ўз соҳасининг барча тармоқлари бўйича билим ва малакага эга бўлиши кераклигини инкор этиб бўлмайди, аммо бу ихтисослик учун ажратилиши керак бўлган вақт ва ресурс ҳисобига бўлмаслиги керак.

Амалиёт

Ҳар қандай соҳада бўлганидек, юридик йўналишда ҳам назария амалиёт билан чамбарчас бўлгандагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Назарияда 10 марта қайта такрорланган билим амалиётда бир марта уриниб орттирилган тажрибага тенг келмайди.

Юридик таълим соҳасида талабаларнинг амалиётда ўзларини синаб кўришлари учун муҳит етарли даражада эмас. Давлат бошқаруви органлари, прокуратура, суд органлари билан ҳамкорлик етарли даражада ўрнатилмаган. Бўлажак юристлар таълим давомида олаётган билимларини амалда қўллаб кўришлари, қоғозда ўқиётган маълумотини реал ҳолатда “қўл билан ушлаб кўриши” учун имкон яратилиши керак. Нафақат 4 йиллик бакалавр таълимининг амалиёт учун ажратилган даврида, балки назария учун ажратилган вақтда ҳам параллел тарзда талаба ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ташкилотда амалиётга қатнаб юриши учун давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик яхши ўрнатилиши керак.

Чунки назарий таълим давомида амалиётнинг барча паст-баландликлари, хос ҳолатларини қамраб олиш имконсиз. Бу кейинчалик битирувчининг ўз соҳасида ўрнини тезроқ топа олиши, тажрибасизлиги туфайли яхши даромадли иш ўринларидан рад жаобини олмаслиги учун ҳам замин яратади.

Ёдлаш эмас, таҳлил кўникмасига эътибор қаратиш

Ўзбекистон қонунчилик тизимида 50 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд. Бўлажак юрист уларнинг барчасини ўқиб-ўргана олиши мантиқдан йироқ. Шу боис таълим жараёнида талабани ҳужжатларни кўр-кўрона ёдлашга эмас, балки таҳлил қилишга, мантиқий мулоҳазани кучайтиришга асосланиш мақсадга мувофиқ.

Юридик олий таълим муассасаларида маълумотни сўзма-сўз ёдлатган ҳолда ўқитиш принципини сақлаб қолган педагоглар ҳалигача мавжуд. Керакли ўринларда ёдлаш технологиясини ҳам сақлаб қолган ҳолда, казусга мантиқий ёндашув кўникмасини шакллантиришга диққат қаратиш керак.

Онлайн платформаларда ҳуқуқий муносабатлар

Юқоридагилар билан боғлиқ равишда, бир таклифни ҳам илгари суриш ўринлидир. Ҳеч кимга сир эмаски, бугун бутун дунё, жумладан, Ўзбекистонда ҳам рақамлашув жараёни бормоқда. Фуқаролар, давлат ташкилотлари, юридик шахслар орасидаги муносабатлар онлайн платформаларга рақамли шаклда ўтиб бормоқда.

Шунингдек, маиший турмуш билан боғлиқ жараёнлар – интернет дўконларидан харид, онлайн пул ўтказмалари, шахс ҳақида барча маълумотларни жамлаб борувчи сунъий интеллект хизматларидан фойдаланиш жараёни ҳам ҳар бир фуқаро ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб боряпти. Энг муҳими, мулоқотнинг асосий шаклига айланиб бораётган ижтимоий тармоқларда шахсий дахлсизлик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи, тармоқ аъзолари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, ижтимоий тармоқ материалларидан далил сифатида фойдаланиш каби масалалар ҳам мавжуд.

Юқорида саналганларнинг барчаси жамият ҳаётида тобора кенгроқ ўрин эгаллагани сари, бу муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга ҳам зарурат ошиб боради. Шу нуқтаи назардан, онлайн платформаларда муносабатларни тартибга солиш бўйича кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш масаласи комплекс кўриб чиқилиши даркор.

Инсон туғилганидан бошлаб, вафот топгунгача ҳуқуқий масалалар билан рўпара бўлади, ҳуқуқий хизматга зарурат сезади. Ўз ўрнида кўрсатилмаган сифатли юридик хизмат эса фуқаролар ҳаётида қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун юридик таълим сифатини ошириш ҳар доим долзарблигича қолади.

Манзура ШАМСИТДДИНОВА,
Тошкент давлат юридик университети тил ўргатиш кафедраси, в.б., доцент

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...
- Advertisement -