More

    ЮНЕСКО Бош директори Самарқандга келди (+фото)

    Эртага Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
    Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун 25 август куни Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди.
    Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўрибосари А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.
    photo_2019-08-25_18-10-49.jpg
    ЮНЕСКО БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасаларидан бири бўлиб, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ЮНЕСКОга 195 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.
    Ўзбекистон билан ушбу ташкилотнинг ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда. Мамлакатимиз ЮНЕСКО Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган.
    Самарқандда эртага ўтказиладиган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ҳам ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилмоқда.
    photo_2019-08-25_18-10-50.jpg
    photo_2019-08-25_18-10-51.jpg
    Ғолиб ҲАСАНОВ, Алишер Исроилов (сурат)

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.