More

    Ёшлар иттифоқининг ёшлар бандлигига эришиш учун ишлаб чиқилган лойиҳалари натижа беряптими?

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини бошлагандан сўнг ёшлар билан боғлиқ энг муҳим масалаларни белгилаб олган ҳолда муаммоларга ечим топиш йўлидан борди. Ёшлар бандлигини таъминлаш ана шундай долзарб масалалардан бири эди. Турли лойиҳалар, узоқни кўзлаб қилинган чора-тадбирлар натижаси бугун анчагина сезилди.

    Буни ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишларни таҳлил қилган ҳолда англаб етиш қийин эмас. Иттифоқ ташкил топган 2017 йилнинг ўзида 28 760 нафар ёшлар иш билан таъминланган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 46 062 нафарга етган.

    2018 йил давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бандлик масаласини тизимли ҳал қилиш мақсадида республика бўйича 30 ёшгача бўлган 687 564 нафар ишсиз ёшларнинг рўйхатини шакллантирди. Шунга кўра, 2019 йилга мўлжалланган манзилли режа тасдиқланди.

    2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида эса 109 578 нафар ёшларни иш билан таъминлашга эришилди. Ушбу кўрсаткичдан кўриниб турибдики, ўтган икки йилга нисбатан жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 34 756 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланган.

    Ёшлар иттифоқи ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор янги лойиҳалар ҳам ишлаб чиқди. Устоз-шогирд анъанасига кўра, ҳунармандчилик, касаначиликка жалб этиш,  меҳнат ярмаркалари ташкил қилиш билан иш топа олмаётган ёшларга ёрдам бериш, «Ҳар бир ёшга бир гектар»  лойиҳаси орқали ёшларни фермерларга бириктириш  ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлигини таъминлаш,   “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитлар орқали яратилган янги иш ўринларига жойлаштириш бу борадаги салмоқли ишлардан саналади.

    Ёшлар бандлигини таъминлашнинг яна бир илғор тажрибаси сифатида 190 та касб-ҳунар коллежлари негизида “Ёшлар марказлари” ташкил этилиб, 26 йўналишдаги тил ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 2 628 та бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этиш керак.

    Шунингдек, хорижга ишлашга кетиш истагида бўлган ёшлар учун рус тили, инглиз тили ва хорижий давлатларнинг меҳнат қонунчилиги бўйича 209 та бепул тўгараклар ташкил этилди. 2018 йилда ушбу тўгаракларга жами 17 497 нафар ёшлар қатнашган бўлса, 2019 йилда 7 410 нафар  ёшлар иштирок этди.

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 2017 – 2019 йиллар мобайнида анъанавий ўтказиб келинаётган “Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмаси ҳам ёшларни мутахассислиги бўйича ўқишларини давом эттириш, хорижий университетлар вакилларидан консултациялар олишда муҳим жараёнга айланди.

    Президентимиз «Халқимиз юртимизда рўй бераётган ўзгаришларни ўз ҳаётида эртага эмас,  узоқ келажакда эмас, айнан бугун сезиши керак» деганда, бандлик масаласини ҳам эътибордан  четда қолдирмаган эди. Чунки доимий иш билан машғул ёшнинг бекорчи нарсаларга сарфланадиган вақти бўлмайди,  севимли касб эгасининг эртанги кунидан кўнгли тўқ, руҳи эса баланд бўлиши,  табиий. Энг асосийси, у мақсад билан яшайди.

    Ҳақиқатан, янги ишга кирган ёшнинг қувончи бошқача бўлади. Унинг ҳаётга мустақил одимлари мустақил фаолият бошлашида кўринади.  Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган лойиҳалар доирасида ўз ишини топган, ҳунарли бўлган, ўз касбининг мутахассиси сифатида фаолият бошлаган, турли соҳаларда кимларгадир нафи тегаётган ёшлар битта бўлса ҳам, мингта бўлса  ҳам жамият учун арзигулик муваффақият ҳисобланади.

    Чунки ёшларнинг бандлигини таъминлаш билан мамлакат ривожига ҳисса қўшаётганларнинг сафини кенгайтиришга эришиш мумкин.

    Гўзал Охунова

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.