0,00 UZS

No products in the cart.

8.8 C
London
Payshanba, Oktabr 21, 2021

“Яшил бозор” – дала дўконларини ташкил этиш белгиланган режалар асосида олиб борилмоқда

- Advertisement -
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 май кунги Сергели туманига ташрифи давомида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси билан ҳамкорликда аҳолини мақбул нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, пойтахтда “Яшил бозор” дала дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш топширилган.

“Яшил бозор” дала дўконлари орқали маҳсулотларни аҳолига арзон нархларда етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш борасида берилган топшириқ ижросини таъминлаш учун Департамент бошлиғи Д.Рахимов 15-18 июнь кунлари Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятларига бориб, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ушбу вилоятлар ҳокими ва прокурорлари билан ўтказилган учрашувда, дала дўконларни ташкил этиш, мазкур тажрибани вилоят марказларида ҳам жорий этиш, фермерларга кўмаклашиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шерали Саодат” фермер хўжалигининг фаолияти билан танишилди.

Мазкур фермер хўжалигининг ер майдони 24,4 гектарни ташкил этиб, хўжалик шу йилда дастлабки экиндан 285 тонна картошка, 90 тонна пиёз ҳамда 84 тонна ғалла олиш имкони мавжудлиги, такрорий экинда эса полиз маҳсулотлари етиштириш режаланганлиги аниқланди.

Тумандаги “Янгиариқ иссиқхонаси” фермер хўжалиги эса 1 йилда ўртача 60 тонна помидор, 10 тонна бодринг ва 30 тонна булғор қалампири етиштириш имкони мавжудлиги кўрсатилди.

Фермер Д.Каримов Тошкент шаҳридан “Яшил бозор” дала дўконини юритиш истагини билдирди.

“Самарқанд Гарден Пласт” МЧЖга борилганда, жамият раҳбари Ж.Эргашев билан суҳбатлашилди ҳамда жамиятнинг мева маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан танишилди.

“Самарқанд Гарден Пласт” мева-сабзавот кластери 2 600 гектар ерда мавсум давомида 5 000 тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, қўшимча равишда 40 та фермер хўжаликнинг 200 гектар ер майдонидаги сабзавот ҳам қайта ишланади.

Шунингдек, бу ерда кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда картошка ва бошқа мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ва ушбу маҳсулотларни “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида тўғридан-тўғри истеъмолчиларга ҳамёнбоп нархларда етказиш борасида фикр алмашилди ҳамда уларга республиканинг барча ҳудудларидаги деҳқон бозорларида ҳеч қандай тўсиқларсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин сотишига кафолат берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Жомбой туманида маҳсулотларини “Яшил бозор” дала дўконларига ташиш билан боғлиқ транспорт-логистика масалаларини ўрганилди, кўп тармоқли “Мароқанд Мева-сабзавот” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди, йирик ҳажмли музлаткичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, уларни ташиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят ҳокимилиги ва прокуратураси масъуллари ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда Қарши, Касби ва Нишон туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва агрофирмалар раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

“Бешкент-Саховат” агро фирмаси раҳбари билан бўлгани суҳбатда П.Хақбердиев, Тошкент шаҳрида “Яшил бозор” дала дўконини юритиш истагини билдириб, ўз хўжалигида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз экинларини аҳолига мақбул нархларда етказиш имконияти мавжудлигини дала бошида кўрсатди.

Сўнг, “Рахимов Шерзод Ўктамович” МЧЖга борилиб, у ерда жамият раҳбари Ш.Рахимов билан суҳбатлашилди ҳамда хўжаликнинг балиқчилик фаолияти билан танишилди. Мазкур жамиятнинг 3,6 гектар майдондаги сув ҳавзаларида ва ёпиқ сув таъминоти тизимида интенсив усулда ҳозирда 30 000 дан ортиқ балиқлар боқилмоқда.

Бундан ташқари Навоий вилоятидаги 11 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти жойига чиққан ҳолда яқиндан ўрганилди.

Жумладан, “Янги аср” кўп тармоқли фермер хўжалигининг “Яшил бозор” дала дўконини гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятлари ўрганилиб, истиқболдаги режалари билан танишилди. Фермер яратилаётган имкониятларни мамнуният билан қабул қилиб, дала дўкони юритиш истагини билдирди.

Департамент бошлиғи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи фермерларга “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида ташкил этилаётган “Яшил бозор” дала дўконлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Учрашувларда фермер хўжаликларининг мавжуд муаммолари эшитилиб, уларни жойида бартараф этиш чораларини кўрилди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермер хўжаликларига Департамент ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг етиштирган маҳсулотларини “яшил” йўлаклар орқали тўғридан-тўғри, ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўртакашларсиз “Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида истеъмолчиларга етказиб берилса, бундан нафақат фермер манфаат кўради, балки аҳолимиз ҳам ҳамёнбоп нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

Департамент раҳбариятининг вилоятлардаги фермерлар билан учрашувлари давом эттирилмоқда.

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...
- Advertisement -