0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси: «тадбиркорлик фаолияти», «лафзсизлик тўлови», «қайтариб олинмайдиган ишончнома» ва бошқалар…

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги 5464­-фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси (бундан кейинги ўринларда лойиҳа) ишлаб чиқилди.

Маълумки, тадбиркорлик фаолияти субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг асосий вазифаларидан бири ва Фуқаролик кодекси бу борадаги муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади.

Албатта, тадбиркорлик фаолияти тушунчаси қонунчиликка бегона эмас. Ушбу тушунчага «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунда таъриф берилган. Бироқ амалдаги Фуқаролик кодекси тадбиркорлик субъектлари учун шартномавий муносабатлардаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлсада, унда «тадбиркорлик фаолияти» тушунчаси очиб берилмаган.

Лойиҳани тайёрлаш жараёнида бир қатор хорижий давлатлар қаторида Грузия, Озарбайжон давлатларининг фуқаролик қонунчилиги таҳлил қилинди. Хусусан, Озарбайжон Фуқаролик кодексида тадбиркорлик фаолияти тушунчаси очиб берилган.

Қайд этиш керак, лойиҳада тадбиркорлик фаолияти тушунчасига берилаётган қуйидаги таъриф «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонундаги таърифга зид эмас, аксинча уни тўлдиради ва хорижий инвесторлар ишончи ортишига олиб келиши мумкин: «тадбиркорлик фаолияти мустақил ва тартибли шаклда ҳамда фойда олиш мақсадида қонуний ва мунтазам амалга ошириладиган фаолиятдир».

Шунингдек, битимларни (шартномаларни) электрон тузиш ҳуқуқи ҳам тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар учун янгилик эмас. «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун шартнома иштирокчиларига оферта-акцепт муносабатларини электрон воситалар билан бажариш ва тасдиқлаш ҳуқуқини беради.

Эндиликда лойиҳанинг 87-моддасига асосан «моддий элтувчи воситада битим мазмунини ўзгаришсиз ифодалаш имконини берадиган электрон ёки бошқа техник воситалар ёрдамида тузилган битим ёзма шаклга риоя қилган ҳолда тузилган ҳисобланади. Бунда ўз хоҳиш-иродасини ифодалаган шахсни ишончли аниқлаш имконини берадиган ҳар қандай усулдан фойдаланилган бўлса имзонинг мавжуд бўлиши тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланади».

Лойиҳада электрон тарзда тузилган битимларнинг ёзма битимларга тенглаштирилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясида белгиланган шартнома тузиш эркинлигини кенгайтириш, шартномавий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш, шартномавий муносабатларда ахборот­коммуникацион технологиялардан фойдаланишни жорий этиш юзасидан қўйилган вазифаларга мос келади.

Фуқаролик кодексида чет эл юридик шахслари филиалларининг Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланиши учун рухсат ёки тўғридан-тўғри тақиқ мавжуд эмас эди.

Ўзбекистондаги хорижий тижорат ташкилотлари филиалларининг ҳуқуқий мақомини кучайтириш ва ҳуқуқларини кенгайтириш заруриятидан келиб чиқиб лойиҳанинг 59-моддасида «чет эл юридик шахсларининг филиаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай тадбиркорлик (хўжалик) фаолияти билан шуғулланиши мумкин»лиги қайд этилмоқда.

Фуқаролик кодексидаги қоидалар тадбиркорлик билан шуғулланаётган барча субъектлар манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган. Бироқ кодекснинг 325­, 326­моддаларида неустойка ва зарарнинг юқори чегараси ўрнатилмаганлиги оқибатида aмалиётда айрим виждонсиз тадбиркорлар томонидан юқори миқдорда неустойкани белгилаш ҳолатлари мавжуд бўлиб, бу уларнинг асоссиз бойишига сабаб бўлмоқда ва шартноманинг «заиф» томони учун (якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар ва бошқалар) ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Ушбу ҳолат уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштиришни тақозо этади. Шу муносабат билан лойиҳанинг 374-моддасига «лафзсизлик тўлови миқдори бажарилмаган мажбурият қийматининг ярмидан ошиб кетиши мумкин эмас»лигига оид қўшимча киритилмоқда. Киритилаётган қисм жариманинг максимал миқдорини белгилайди ва неустойкадан асоссиз фойда олинишини бартараф этади. Шунингдек, амалда қўлланилиб келинаётган «неустойка» тушунчаси лойиҳада давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб «лафзсизлик тўлови» тушунчасига алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Фуқаролик кодексида фуқаролик қонун ҳужжатларида ҳуқуқни амалга оширишда суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик, рақобатни чеклаш, устун мавқени суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги каби қоидалар назарда тутилмаган. Аммо Украина, Грузия каби давлатларнинг фуқаролик ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатида бундай муносабатлар тақиқланади.

Хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепциясининг жамият ва халқаро стандартларнинг ахлоқий тамойиллари ва маънавий меъёрлари («ҳалоллик», «адолат», «оқиллик»)ни инобатга олган ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг амалдаги тамойилларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш талабидан келиб чиқиб лойиҳанинг 11-моддасида «фуқаролик ҳуқуқларидан рақобатни чеклаш, шунингдек бозорда устун мавқени суиистеъмол қилиш, инсофсиз рақобат мақсадида фойдаланиш»га йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳанинг 403-моддасига бозорда устун мавқега эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларини шартномавий муносабатларда ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган қоида киритилмоқда. Унга кўра aгар шартнома тарафларидан бири бозорда устун мавқени эгалласа, ушбу фаолият соҳасида унга шартнома тузиш мажбурияти юклатилади. У контрагентга шартноманинг тенг бўлмаган шартларини асоссиз равишда таклиф қила олмайди.

Ушбу қўшимча, яъни шартнома тузишга мажбурлаш фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойилларидан бири бўлган шартнома тузиш эркинлигининг моҳиятига зид келади. Бироқ Фуқаролик кодекси 354-моддасининг шартнома тузишга мажбурлашни тақиқлаш тўғрисидаги талаби диспозитив хусусиятга эга бўлиб, шартнома тузиш эркинлиги тамойилига риоя этмаслик учун катта имконият қолдиради. Буларга нафақат кодекснинг ўзининг қоидалари, балки бошқа қонунлар ва тарафлар ўз зиммаларига олган мажбурият ҳам киради, бу қонунчиликдаги катта бўшлиқ ҳисобланади.

Шартнома тузиш учун лойиҳанинг 402-моддасидаги талабнинг бажарилиши рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан таъминланади. Хусусан, «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишдан асоссиз равишда бош тортиш, шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни мажбуран қабул қилдириш, шартномага камситувчи шартларни киритиш каби ҳаракатлари товар ёки молия бозорида устун мавқеини суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Фуқаролик кодексининг 24-моддасига кўра фуқаролар якка тадбиркор сифатида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, бунинг учун давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлади. Лойиҳада бу борада янгиликка қўл урилди ва энди қонун ҳужжатлари билан тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш назарда тутилиши мумкин.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари учун янгиликлардан яна бири қайтариб олинмайдиган ишончноманинг жорий этилишидир. Амалиётдан маълумки, ҳар қандай тадбиркор бевосита ўзи ёки вакил орқали тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин. Бироқ Фуқаролик кодексида бунинг учун имконият тақдим этувчи қайтариб олинмайдиган ишончнома тури мавжуд эмас. Шу боисдан лойиҳанинг 131-моддасида ушбу ишончнома киритилмоқда ва уни қўллаш асослари белгиланмоқда.

Шубҳа йўқки, тадбиркорлик соҳасида вакиллик институти жуда муҳим роль ўйнайди. Ишончноманинг бу тури тадбиркорликни юритиш билан боғлиқ мажбуриятларни бажариш ёки бажарилишини таъминлашга мўлжалланган. Бундай ишончноманинг хусусияти шуки, ишонч билдирувчи уни амал қилиш муддати тугамагунча (у қонун ҳужжатлари билан чекланмаган) бекор қила олмайди ёки ишончноманинг ўзида кўрсатилган ҳоллардагина бекор қилиши мумкин.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида «шартномани топшириш» институти жуда кенг тарқалган бўлсада, аммо етарли даражада ҳуқуқий тартибга солинмаган, бу эса ўз навбатида турли низоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу низоларнинг олдини олиш мақсадида лойиҳанинг 372-моддасида шартнома бўйича бир вақтнинг ўзида унинг тарафи барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга топширган тақдирда (шартномани топшириш), топшириш битимига талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ва қарзни бошқа шахсга ўтказиш қоидалари татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга, хорижий инвестиция кўламини оширишга қаратилган.

Абдурауф АБДУҚОДИРОВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими.

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...
- Advertisement -