0,00 UZS

No products in the cart.

17.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши ўтказилди

- Advertisement -
- Advertisement -
​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Бош прокуратура, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, мудофаа, ички ишлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлигининг амалий натижалари, глобал тенденциялар, шунингдек, жаҳонда ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарлар кўриб чиқилди. Кейинги йилларга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий вазифалари белгилаб олинди. 

Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва ишонч сиёсати туфайли Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро англашувга асосланган мутлақо янги сиёсий муҳит шакллангани таъкидланди. Минтақанинг барча мамлакатлари билан стратегик шериклик алоқалари йўлга қўйилди. 

Бундан ташқари, олий даражадаги тадбирлар натижасида анъанавий дўстона муносабатлар ўрнатилган мамлакатлар, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Германия, Франция, Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорлик салмоқли даражада мустаҳкамланди. 

Асосий ташқи иқтисодий ҳамкорлар билан ўзаро савдо ҳажми барқарор ортиб бораётгани, Марказий Осиёда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан, жумладан, парламент томонидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди. 

Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тузилмалар доирасида мамлакатимиз ташаббусларини илгари суришга доир вазифалар белгиланди. 

Йиғилишда шу давргача амалга оширилган ишлар танқидий баҳоланди ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳамкор давлатлар билан ўзаро манфаатли мулоқотни йўлга қўйишни давом эттириш, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқалар доирасида миллий манфаатларни таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news