0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Dushanba, Iyul 4, 2022

Вахтанг VI нинг қонунлар мажмуаси (кодекси)

- Advertisement -
- Advertisement -

ТАЪКИДЛАШ жоизки, тарихда кўплаб подшолар ­адолатли қонунлар чиқаргани тилларда достон бўлиб, ­асрдан-асрга ўтиб, бизгача етиб келган. Шулардан бири шубҳасиз, грузин подшоси Вахтанг VI дир.

Вахтанг VI Грузияда XVIII асрда ҳукмронлик қилган подшо бўлиб, ўша даврда қонунлар мажмуасини тузган. У тузган қонунлар мажмуаси қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Сўзимизнинг муқаддимасида шуни уқтириб айтмоқчимизки, у хоҳ ҳукмдор бўлсин, хоҳ қози бўлсин, одамлар ундан адолатни талаб қилади. Адолатсизлик инсонни хонавайрон қилади, ҳалок этади. Адолат шоҳни барча ёмонликлардан асрайди ва балоларни қайтаради”.

Шу ўринда Вахтанг VI нинг ўзи тузган қонунлар мажмуасидаги қуйидаги сўзлари адолатни тараннум этади: “Биз ушбу қонунлар мажмуасини бирор ким судловни бирон нарса эвазига, ёки қариндош-уруғчилик ёхуд бошқа сабабларга кўра бузмаслиги ­учун жорий этдик”.

Таъкидлаш лозимки, ушбу қонунлар мажмуаси одам ўлдириш, ўғирлик, талончилик, оилавий муносабатлар, жамият ва инсон ҳаётида учрайдиган бошқа жиноятлардан иборат.

Аҳамиятлиси, ушбу қонунлар мажмуасида жиноятларни ­аниқлаш, жазо бериш, тергов олиб бориш, судлов ва бошқа жараёнлар ҳақида қонун нормалари баён қилинган.

Хусусан, XVIII асрда жиноятни аниқлаш учун қўлланилган юзлаштириш, қасам ичириш, қайноқ сув ва қизиган темир воситаси орқали воқеани аниқлаш ва бошқа усуллар қайд этилган.

Тан олиш керакки, Вахтанг VI нинг қонунлар мажмуасида судь­ялар ҳақида ҳам муҳим қонунлар акс эттирилган. Жумладан, қонунлар мажмуасида жиноятларга жазо беришда судьянинг роли муҳимлиги таъкидланган. Унда “Судья аввало синчков, оғир, босиқ, билимдон, шу билан биргаликда сотиб олинмайдиган ва Худодан қўрқадиган бўлиши керак”, — деб ёзилган. Шунингдек, “Агарда судья суд жараёнида айбдор ва гуноҳкорларнинг сўзларини эшитмаса, бўлар-бўлмасга жаҳли чиқиб, ғазабланса, унда ҳеч бир ҳақиқатни аниқлай олмайди”, — деган сўзлар ўз аҳамиятини йўқотмайди.

Эътироф этиш лозимки, Вахтанг VI нинг мажмуасини ўз даврининг кодекси десак, тўғри бўлади.

Адолатли подшо Вахтанг VI нинг мажмуасида содир этилган ҳар бир жиноят ва унга бериладиган жазо — қатл этиш, жарима, қамоқ ва бошқа жазолар ҳақида батафсил қайд этиб ўтилган.

Мажмуада қайд этилганидек, Вахтанг VI ушбу қонунлар маж­муасини тузишда XVIII асрда мавжуд бўлган ва амал қилиб келинаётган бошқа қонунлар мажмуаларидан фойдаланган.

Мухтасар айтганда, Вахтанг VI халқпарвар ва адолатпарвар ҳукмдор, шу билан бирга адолатли қонунлар ижодкори сифатида тарихда ўлмас ном қолдирган тарихий шахсдир.

Луқмон АСАТОВ,

Пастдарғом туман иқтисодий суди раиси

- Advertisement -

Latest news

Narkotik vositalarning noqonuniy aylanishiga qarshi choralar

Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning qonunga xilof ravishda aylanishi jahon hamjamiyati uchun jiddiy muammolardan biri hisoblanadi. Shuningdek, O‘zbekistonda ham psixotrop va kuchli ta’sir qiluvchi...
- Advertisement -

“Ultra vires” doktrinasi: tushuncha va mohiyat

“Ultra vires” atamasi lotin tilidan “vakolat doirasidan tashqarida” deb tarjima qilinadi. Anglo-sakson huquq tizimida “Ultra vires” doktrinasi vakolatlar (huquqlar)ga ega bo‘lmagan holda amalga oshirilgan harakatlar hamda...

Mehnat munosabatlari: qonunda boshqa, amalda boshqa(mi?)

Taraqqiyot shiddati har bir insondan o‘z ustida tinimsiz ishlashni, imkon qadar samarali mehnat qilishni talab etadi. Ammo tartibsiz ish va haddan tashqari zo‘riqishlar inson...

2022-yil may soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, may Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 16 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA:   KONSTITUTSIYAVIY NAZORAT...

Related news