Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида айрим фуқаролар давлат хизматларидан масофадан туриб, онлайн шаклда фойдаланиш имконидан хабардор эмасликлари боис Давлат хизматлари агентлиги бугунги кунда жойлардаги Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги филиаллари орқали кўрсатиладиган хизматларнинг аксариятидан уй ёки иш жойидан чиқмасдан, электрон шаклда фойдаланиш имконияти бор эканлигини эслатиб ўтди.

Қуйида Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланишни ўргатувчи видеоқўлланма тақдим этилди:

✅Электрон рақамли имзони олиш тартиби;

✅Электрон хизматлардан фойдаланиш учун id.gov тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби;

✅Болани боғчага жойлаштириш хизматидан фойдаланиш тартиби

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10 фоизи миқдорида чегирма мавжуд.