0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар белгиланди

- Advertisement -
- Advertisement -

“Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4755-сон, 19.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилади.

2020 йил 1 августдан бошлаб:

    • рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи “Очиқ осмон” режими “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ жорий этилади;
    • хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира олади (бунда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг учиш ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлиш талаб этилади);
    • инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини (“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджетидан Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

Бунда дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар ҳаражатларининг бир қисми қопланади.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлар харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йил 31 декабрга қадар Давлат бюджетидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланади.

Шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида улар туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан мажбурий келишилади.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади.

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказларининг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилади.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news