0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Тошкентда “ашаддий фирибгар”га адолатли жазо тайинланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Турахуджаевнинг раислигида босқинчили жиноятини содир этган Рустам Кимсанов (исм шарифлари ўзгартирилган) га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Судланган Рустам Кимсанов ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Мухтор Толиповга ўзини Давлат Божхона қўмитасига қарашли Тошкент шахар, Сирғали туманида жойлашган омборхона ходими сифатида таништириб, мазкур омборхонада давлат фойдасига мусодара қилинган ҳамда унинг ихтиёрида сақланаётган автомашиналарни бозор нархидан арзон нархда сотиш билан шуғулланиб келишини айтиб, бу билан А.Кимнинг ишончига кириб, унга арзон нархларда 2 дона “Lacetti-Gentra”, 2 дона “Malibu” ва 1 дона “Captiva” русумли автомашиналарни жами 69.000 АҚШ долларига сотиб олиб бериб, 22.400.000 сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, автомашиналар учун олдиндан тўлов сифатида дастлаб 29.000 АҚШ долларини, шундан сўнг яна 40.000 АҚШ доллари ва 22.400.000 сўм пул маблағларини омборхона кассасига кирим қилиш учун, алдаш йўли билан унинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, жиноий йўл билан қўлга киритган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ўз ишининг устаси фаранги бўлиб кетган Рустам Кимсанов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш мақсадида, Ахрор Муминовнинг ишончига кириб, унга ўзини Давлат Божхона қўмитасига қарашли Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган омборхона ходими сифатида таништириб, мазкур омборхонада давлат фойдасига мусодара қилинган ҳамда унинг ихтиёрида сақланаётган автомашиналарни бозор нархидан арзон нархларда сотиш билан шуғулланиб келишини айтиб, бу билан Ахрор Муминовнинг ишончига кириб, унга ушбу омборхонадан бозор нархидан арзон нархда “Дамас” русумли автомашинани 4.300 АҚШ долларига сотиб олиб беришни ваъда қилиб, “Дамас” русумли автомашина учун олдиндан тўлов сифатида 1.000 АҚШ доллари ва 25.500.000 сўм миқдорда, кейин 100 АҚШ доллари ва 1.700.000 сўм миқдордаги, жами 1.100 АҚШ доллари ва 27.200.000 сўм, яъни анча миқдордаги пул маблағларини омборхона кассасига кирим қилиш учун алдаш йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, жиноий йўл билан қўлга киритган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Рустам Кимсанов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Шоди Бахриевнинг ишончига кириб, унга ҳам ўзини Давлат Божхона қўмитасига қарашли Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган омборхона ходими сифатида таништириб, мазкур омборхонада давлат фойдасига мусодара қилинган ҳамда унинг ихтиёрида сақланаётган автомашиналарни бозор нархидан арзон нархларда сотиш билан шуғулланишини айтиб, бу билан Шоди Бахриевнинг ишончига кириб, унга ушбу омборхонадан бозор нархидан арзон нархда “Дамас” русумли автомашинани сотиб олиб беришни ваъда қилиб, “Дамас” русумли автомашина учун 3.000 АҚШ доллари, яъни анча миқдордаги пул маблағларини омборхона кассасига кирим қилиш учун алдаш йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармай, жиноий йўл билан қўлга киритган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Буни қарангки, Рустам Кимсанов ўзининг жиноий ҳаракатларини шунча қилмишидан сўнг ҳам давом эттириб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан такароран қўлга киритиш мақсадида, Хамдам Аминовнинг ишончига кириб, унга ҳам ўзини Давлат Божхона қўмитасига қарашли Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган омборхона ходими сифатида танштириб, мазкур омборхонада давлат фойдасига мусодара қилинган ҳамда унинг ихтиёрида сақланаётган автомашиналарни бозор нархидан арзон нархларда сотиш билан шуғулланишини айтиб, бу билан Х.Аминовнинг ишончига кириб, унга ушбу омборхонадан бозор нархидан арзон нархда “Кобальт” русумли автомашинани сотиб олиб беришни ваъда қилиб, “Кобальт” русумли автомашина учун 6.500 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм миқдордаги, яъни анча миқдордаги пул маблағларини омборхона кассасига кирим қилиш учун алдаш йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, жиноий йўл билан қўлга кирит ган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини ҳамда томонларнинг фикрини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, йиғилган далилларга тегишлича юридик баҳо берган ҳолда судланувчи Рустам Кимсанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, жабрланувчиларга етказилган зарарларни судланувчидан тўлиқ ундириб, судланувчига шу моддага асосан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Қилмиш қидирмиш… Суднинг ҳукми билан алданган ва жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниб, фирибгарга қонунда белгиланган жазо тайинланиб, адолат тикланди !

Фаррух Тураходжаев,
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...
- Advertisement -