0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Chorshanba, Oktabr 20, 2021

Тошкент вилоятида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги яна бир бор синовдан ўтказилди.

«Тревога» сигнали билан бошланган кенг кўламли ўқув машғулотида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, мураккаб вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, қўриқланаётган ўта муҳим объектнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги билим ва тажрибаси бугунги кун талабига қай даражада мослиги текширилди.

Ушбу жанговар шайлик текширувида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби билан бирга Давлат хавфсизлиги хизмати, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари иштирок этди.

Мазкур синов тоифаланган объектларни муҳофаза қилиш бўйича жанговар (махсус) ҳаракатларни олиб боришда бўлинмаларнинг амалий қўникмасини такомиллаштириш ва моддий техник таъминот бўлинмаларининг мўлжалланишига кўра вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Куч тузилмаларининг бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиши эса амалий ҳаракатлар самарадорлиги ва имкониятлар текшируви ҳамда жанговар вазифани бажаришда бир хилликка эришиш йўлида жуда муҳимдир.

Ўқув машғулоти режасига кўра, қўриқланаётган объектга уюштирилган «ҳужум» хабаридан сўнг дастлаб шахсий таркиб жанговар ҳолатга келтирилди. Шундан сўнг шартли душманни яксон этиш ва объект хавфсизлигини таъминлаш борасидаги куч тузилмаларининг биргаликдаги режаси ишлаб чиқилди.

Колонна бўлиб ҳаракатланаётган қўшинга шартли душман йўлнинг жанг олиб бориш учун ноқулай қисмида пистирмадан ҳужум қилди. Ҳарбий хизматчилар ушбу ҳужумни усталик билан бартараф этди. Воқеа жойига Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари етиб келиб, вазиятни ўз қўлларига олди. Қўшин эса йўлда давом этди.

Кейинги манзил сув омбори. У ерда объектга ҳужум қилган шартли душманни аниқлаш ва уни ер тишлатиш учун шахсий таркиб сувда ва қуруқликда жанг олиб борди. Моторли қайиқ ва жанговар қуролларга эга шартли душман огоҳлантиришга қарамай, ўз режасини амалга ошириш учун ҳаракатни давом эттирди. Юрт ҳимоячилари ҳам ўз навбатида моторли қайиқлар билан душман йўлини тўсди.

Моторли қайиқдаги шартли террорчилар ер тишлатилгач, уларнинг бошқа бир гуруҳи сув омборининг қуруқликдаги қисмидан ҳаракатга ўтди. Уларнинг ҳужуми ҳам бартараф этилди. Шу тариқа қўриқланаётган объектга ҳужум уюштирилганда уни бартараф этиш, объект хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кўникмалар яна бир бор мустаҳкамланди.

Ўқув машғулоти доирасида шунингдек, фавқулотда вазиятлар: кўнгилсиз ҳодисалар, ёнғинни бартараф этиш борасида ҳам машғулотлар ўтказилди. Якунда йўл қўйилган кичик хато ва камчиликларни бартараф этиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news