0,00 UZS

No products in the cart.

14.6 C
London
Shanba, Oktabr 31, 2020

Тезкор, қулай, ишончли

- Advertisement -
- Advertisement -

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказида “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Унда коллеж, академик лицей ўқувчи ва ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сонли “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат унитар корхонаси давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилди. Мазкур қарорда қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг Миллий базада расмий нашр этилишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тегишли ахброт-таҳлилий материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини, юридик ва жисмоний шахсларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан белгиланган тартибда фойдаланишини, аутсорсинг шартларида юридик адабиётлар ва расмий нашрларнинг расман чоп этилишини таъминлаш Марказнинг вазифалари этиб белгиланди.

Бугунги кунда Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси — lex.uz даги 75 913 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлардан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланмоқда. Ўтган ҳафта давомида www.lex.uz фойдаланувчилар сони бўйича www.uz статистик рейтинги умумий рўйхатида 14-ўринда, маълумот берувчи сайтлар рўйхатида 2-ўринда, қонун ва ҳуқуқ йўналишида 1-ўринда сараланган. Сайтнинг доимий кирувчилари сони бир кунда тахминан 25-32 минг нафарни, кўришлар сони эса 130-144 мингтани ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда www.lex.uz ни бутун дунё мамлакатларидан (АҚШ 63 595, Германия 13 648, Жанубий Корея 9 912, Англия 28 395, Россия 293 822, Беларусь 7 737, Украина 29 027 ва ҳ.к.) фаол кузатишади. Сайтдаги қонун ҳужжатлари нафақат давлат тилида (27 099 та), балки рус (26 407 та), инглиз (73 та) ва қорақалпоқ (234 та) тилларида ҳам эълон қилинмоқда. Биргина сўнгги ойда сайтни дунёнинг 115 га яқин мамлакатидан қарийб 670 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатган. Фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун унинг “android” ва “ios” мобил илова шакллари амалиётга жорий этилган.

Айни пайтга қадар “Адолат” нашр белгиси билан мамлакатимизда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида 900 га яқин номда қарийб 10 миллион нусха адабиётлар нашр этилиб, аҳолига етказилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикасининг кодекслари, қонунлари, уларга шарҳлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами” расмий даврий нашрлари ҳуқуқшуносликнинг турли соҳаларига оид илмий, илмий-оммабоп адабиётлар, дарслик, ўқув қўлланмалари, бадиий-детектив китоблар бор.

Бундан ташқари, жорий йилда 1 519 та қабул қилинган қонун ҳужжатлари 142 та давлат органлари ва ташкилотларига етказиб берилди.

Нашр этилган ижтимоий аҳамиятга эга, оммабоп адабиётлар ҳақида “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг Telegram, facebook, instagram ижтимоий тармоқларидаги каналларига мунтазам равишда ахборот киритиб борилмоқда. Бу эса ҳар бир қабул қилинаётган Фармон, қарор, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини фуқароларга тезкорлик билан етказиш, уларни қизиқтирган саволлар, масалалар бўйича тушунтиришлар беришда таъсирчан омил бўлмоқда.

Шу кунгача китобхонлар ҳуқуқий адабиётлар ва бошқа нашрларни Марказнинг ўзидан шартнома орқали ёки “Юридик адабиётлар” дўконидан харид қилган бўлса, 2019 йилдан бошлаб Марказ томонидан чоп этиладиган китобларни онлайн буюртма орқали манзилга етказиш, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилди. Айни вақтда Марказда нашр этилган Ўзбекистон Республикаси кодекслари, қонунлари, юридик ва бошқа турдаги адабиётларни китобхонлар www.аdolatmarkazi.uz интернет дўконидан сотиб олмоқда. Ўтган 10 ойда          80 500 та юридик адабиётлар сотилди.

Миллий қонунчилик базаси фойдаланувчиларини янги қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг матни, қонунчиликдаги ўзгаришлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Марказ янги лойиҳалар устида ишламоқда. Хусусан, эндиликда хорижий инвесторларни қизиқтирадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, туризм соҳасига, инсвестиция киритишга оид қонун ҳужжатларини инглиз тилига таржима қилган ҳолда базага жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда 73 та ҳужжат жойлаштирилган.

Энг муҳими, аҳоли бундай тезкор, қулай ва ишончли хизматлардан самарали фойдаланмоқда. Юқорида келтирилган факт ва рақамлар фикримизнинг ёрқин намунасидир.

- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -