0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Қуролли Кучлар академиясида илк бор ўтказилган “Темурбеклар” мусобақасида 18 та жамоа иштирок этди

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида илк бор “Темурбеклар” мусобақаси ўтказилди.

Ёшларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, улар ўртасида буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини ошириш, тизимдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида  ташкил этилган беллашувда  жами 18 та жамоа иштирок этди.

Қизғин ва баҳс-мунозарага бой ўтган беллашувда жамоалар сафда қўшиқ айтиб юриш, пневматик милтиқдан отиш, 3 км масофага кросс югуриш, ахборот коммуникация технологияси ва “Темур тузуклари” билимдони шартлари бўйича ўзаро куч синашди.

Беллашувда иштирок этган ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилди. Уларнинг мусобақага пухта тайёргарлик кўриб келгани шартларни бажаришдаги фаоллигида ҳам яққол кўзга ташланди.

Якуний натижалар умумлаштирилди ва кучли учлик аниқланди.

Унга кўра, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги Фарғона “Темурбеклар мактаби” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ички ишлар вазирлигига қарашли Фарғона академик лицейи жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news