0,00 UZS

No products in the cart.

11.8 C
London
Payshanba, Sentabr 23, 2021

“Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми ўтказилади

- Advertisement -
- Advertisement -

2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми йирик халқаро тадбир ҳисобланади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда ва бу йил видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Форумнинг мақсади – ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденсияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳуқуқ жамоатчилигига Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни тарғиб қилишдан иборат.

Бугунги кунда, ИТ-технологияларнинг инсон ҳаётида кенг ўрин эгаллаши, глобаллашувнинг кучайиши ва Интернет жаҳон ахборот тармоғининг кенгайиши ҳуқуқ соҳаларига ҳам бевосита таъсир ўтказаётганини, ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим эканини инобатга олиб, олдиндан Ўзбекистонда ўтказилаётган ИИ Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида) деб белгиланди.

Форумда бир қатор хорижий мамлакатларнинг адлия вазирлари, суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция, иқтисодиёт соҳаларидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Форум қатнашчилари 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, мастер-класс, тақдимотларда иштирок этишади ҳамда халқаро даражадаги ва маҳаллий экспертлар лекцияларини тинглаш имкониятига эга бўладилар.

Навбатдаги Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати: замонавий муаммолар ва келажакка интилишлар, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупсияга қарши экспертиза, давлат органларининг очиқлигини таъминлашда рақамли имкониятлар, умумий (инглиз) ҳуқуқ тизимининг хусусиятлари, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг замонавий муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари, сиёсатни амалга ошириш (Policy implementation), рақамлаштирилган даврда суднинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш мавзуларида сессиялар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт, ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва келажакка интилишлар, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хорижий тажриба, электрон нотариат – келажакка назар мавзуларида давра суҳбатлари режалаштирилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жаҳондаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда бу йилги Халқаро юридик форум онлайн тарзда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган.

Форум тадбирлари давлат (ўзбек), рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Мазкур Халқаро юридик форум илк бор 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда жами мингдан ортиқ ҳуқуқ соҳаси вакиллари ва экспертлар, шу жумладан, 40 та хорижий мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 250 нафарга яқин чет эл мутахассислари иштирок этган.

2019 йилдаги Форумда Корея Республикаси, Сингапур, Россия, Беларус, Саудия Aрабистони, Озарбайжон, Aфғонистон каби мамлакатларнинг адлия вазирлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, AҚШ, Буюк Британия, Aвстрия, Aвстралия, Aрманистон, Германия, Ирландия, Италия, Франция, Нидерландия, Швейцария, Польша, Канада, Украина, Молдова, Латвия, Литва, Грузия, БAA, ХХР, Япония, Сербия, Словения, Ҳиндистон, Малайзия, Малта, Туркия, Шри-Ланка, Қозоғистон каби давлатлардан экспертлар қатнашган.

2019 йилдаги Форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бешликка кирувчи “White&Case”, “Fresgfiyelds Bruckhaus Deringer”, “Hogan Lovells”, “Norton Rose Fulbright”, “McDermot Will and Emery”, “Dentons”, “Sidley Austin” каби юридик компанияларнинг вакиллари иштирок этишган.

Илк марта ўтказилган 2019 йилдаги Халқаро юридик форумда жами 17 та муҳокама сессиялари, 2 та давра суҳбатлари ҳамда 2 та маҳорат дарслари ташкил қилинган.

- Advertisement -

Latest news

Энди шанба ва якшанба кунлари ҳам ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштиришингиз мумкин

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига...
- Advertisement -

“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди

28 август куни давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди. Аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам...

Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

САВОЛ: Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми? ЖАВОБ: Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Таълим кредитининг...

Қандай ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади?

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Қуйидаги сабаблардан бирининг...

Related news