0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Тақдирлаш маросимидаги қизиқ ҳолат: Ўзбекистонлик кинологлар учинчи эмас, иккинчи ўрин билан тақдирланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Москва вилоятининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган “Содиқ дўст” мусобақаси ўз ниҳоясига етиб, унда вакилларимиз 3-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Аммо 11 август куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида қизиқ бир ҳолат бўлди. Яъни унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган юртдошларимиз 3-ўринга эмас, шоҳсупанинг 2-ўринига муносиб кўрилди.

Гап шундаки, якунда Ўзбекистон билан Беларусь жамоалари деярли тенг балл йиғишган эди. Шунга кўра, биринчи ўринни Россия Федерацияси, иккинчи ўринни Беларусь ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси қўлга киритгани ойдинлашди. Аммо 11 августда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мамлакатимиз номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовнинг “Клифт” лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатгани ҳакамлар ҳайътининг қарори ўзгаришига сабаб бўлди!

– Тақдирлаш маросими бўлаётган пайт бизни ва Беларусь жамоаларини иккинчи ўрин соҳиби, дея эълон қилишди, табиийки, биз бундан ҳайратга тушдик, – дейди вакилларимизга раҳбарлик қилган подполковник Улуғбек Жўраев. – Кейин билдикки, ўша рекордчимиз бизни учинчи ўриндан иккинчи ўринга олиб чиққан экан. Барибир яхши бўлди.Учинчи ўрин эса ўз-ўзидан баллар ҳисобида биздан кейинда келаётган Қозоғистон жамоасига насиб этди.

Кинологларимиз ва ватандошларимизни ушбу ғалаба билан яна бир бор қутлаймиз.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news