0,00 UZS

No products in the cart.

9.9 C
London
Payshanba, Oktabr 29, 2020

“Танк биатлони” бўйича ҳозирча гуруҳда биринчи ўриндамиз

- Advertisement -
- Advertisement -

Бешинчи халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мусобақанинг биринчи шартини кўнгилдагидек бажаришди. 3-4 август кунлари ўтказилган мусобақада сержант Убайдулла Турдиалиев етакчилигидаги экипаж аъзолари берилган тўсиқларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилди.

Таъкидлаш керакки, “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида 13 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган эди. Аммо Шри-Ланка ва Жанубий Африка республикаси жамоалари мазкур мусобақага етиб келмаганлиги сабабли ҳозирда гуруҳда 11 та жамоа биринчилик учун кураш олиб бормоқда.

Йигитларимиз топширилган вазифани аъло даражада бажаришга бор куч-ғайратини сафарбар этишди.

“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларни Россия Федерациясида фаолият юритаётган бир гуруҳ юртдошларимиз катта қизиқиш билан кузатиб борди.

– Мен Москва шаҳрида бир неча йилдан бери ишлайман, – дейди қашқадарёлик Анвар Ёрбозоров. – Ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини ижтимоий тармоқлар орқали билдик ва дўстларимиз билан мамлакатимиз ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиз байроғини қўлимизда баланд тутиб келдик. Ҳарбийларимизнинг шижоатини, муваффақиятини кўриб, мамлакатимиз армиясидан яна бир бор ғурурландик.

Мусобақа жараёнида иштирок этаётган халқаро тоифадаги мутахассислар ҳам жаоамизнинг чиқишини алоҳида эътироф этиб, юқори баҳолашди. Шу кунгача гуруҳда 7 та жамоа биринчи шарт бўйича берилган топшириқларни бажарган бўлса, вакилларимиз улар ичида биринчи ўринда кетяпти.

Мусобақа давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news