0,00 UZS

No products in the cart.

9 C
London
Chorshanba, Oktabr 28, 2020

Тадбиркор фойдасини кўзлаб даъво аризаси киритилди

- Advertisement -
- Advertisement -

“DIPLOMAT-SERVIS” МЧЖ раҳбари А.Аслановнинг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинган мулки ўрнига компенсация тўлови тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 26 июлдаги
қарорига асосан “Diplomat Service” МЧЖнинг мулки бўлган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Марказ-4 мавзеси, 10-уйда жойлашган бино бузиб ташланган.

Ушбу нотурар бино баҳоловчи ташкилот “KONSERVIS” МЧЖ томонидан 6.200.983.167 сўмга баҳоланган.

Шунингдек, етказилган зарарни қисман қоплаш эвазига Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 14 августдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2013 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Боғистон кўчаси 35-уйда жойлашган умумий майдони 1780 м2 бўлган бино-иншооти тегишли ҳудуди билан 1.541.423.773 сўмга баҳоланиб, “DIPLOMAT-SERVIS” МЧЖга берилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 15 августдаги
қарорига асосан Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаменти билан тузилган 2015 йил 9 декабрдаги 121-сонли келишув шартномаси билан жамиятга етказилган зарарни қисман қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 10-уйда жойлашган умумий майдони 499 м2 бўлган бино тегишли ҳудуди билан 532.278.952 сўмга баҳоланиб “Diplomat Service” МЧЖга берилган.

Мазкур битимга кўра, етказилган зарарнинг қопланмаган қисми хозирги кунда 4.127.280.442 сўмни ташкил этади.

Фуқаролик кодексининг 206-моддасига асосан олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига асосан юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар тўлалигича қопланади.

Низомнинг 29-бандига кўра Комиссиянинг қарори тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин юридик шахс ҳокимликка бузилиши лозим бўлган уйни, бошқа иморатлар ва иншоотларни тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатда бўшатиб қўйиш тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши белгиланган.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан тадбиркорлик субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек, уларни чеклашга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни уни етказган шахс томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўла ҳажмда қопланиши кераклиги белгиланган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига асосан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Юқоридагиларга кўра ҳамда Фуқаролик кодексининг 985-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 153-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига асосан, Тошкент туманлараро иқтисодий судига тадбиркорнинг фойдасига 4.127.280.442 сўм компенсация тўловини ундириб бериш бўйича даъво аризаси киритилди.

Дониёр МАҲМУДОВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг

Тошкент шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатувчи ходими

- Advertisement -

Latest news

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда...

Related news

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда...
- Advertisement -