0,00 UZS

No products in the cart.

19.7 C
London
Seshanba, Iyul 7, 2020

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳарбий-маъмурий секторнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

- Advertisement -
- Advertisement -

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эдилар.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Денов туманидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб, юрт ҳимоячилари билан суҳбатлашиб, шарт-шароитлар билан танишган эди.

– Ҳарбийлар халқимизнинг маънавий етук фарзандлари бўлиши керак. Бунинг учун шахсий таркибнинг маънавий етуклигини, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини юксалтириш лозим. Сиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз ворислари эканлигингизни доим ҳис қилиб, шунга муносиб хизмат қилсангиз, ёшларимиз ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини сизлардан ўрганади, – дея таъкидлаган эди  Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар билан мулоқот чоғида.

Мазкур ташриф чоғида давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Т.Боболов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари – Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи бошлиғи полковник Қ.Турсунов, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ алоқадор масъул ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини янада юксалтириш, жанговар тайёргарликни ошириш учун етарли шароитларни яратиш ҳамда уларга чавондозлик маҳоратининг сир-саноатларини ўргатиш, бахшичилик санъати ва Алпомиш достони ҳамда Термизийлар томонидан ёзилган ҳадисларни етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

 Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул мутасадди мансабдор шахсларга вазифалар белгилаб берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Сенатор – Кенгаш – судлар

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган...
- Advertisement -

Суд жараёнини ёритишда журналистнинг нега «қўли» калта?

Ҳаёт биз ўйлаганчалик силлиқ эмас, унинг тоғдан ҳам баланд довонлари бор. Ҳаёт биз ўйлаган каби фақат яхшиликдан, фақат оқ ранглардан иборат эмас. Унинг разилликдан...

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here