0,00 UZS

No products in the cart.

19.6 C
London
Juma, May 27, 2022

Судлар фаолиятини рақамлаштириш жараёнида суд иштирокчилари «SMS» хабар орқали бепул хабардор қилинади

- Advertisement -
- Advertisement -

Бугун юртимизда замон талабларидан келиб чиқиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этиляпти. Судлар фаолияти ҳам бундан мустасно эмас, албатта. Бунинг натижасида одил судловга эришишда ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ҳам муҳим аҳаият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 3 сентябрь  куни «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ана шу Фармон ижроини таъминлаш мақсадида,  тизимда янгиланишлар жараёнини изчил давом эттиришни кўзда тутиб қабул қилинди. Унга кўра фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига судлар томонидан кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари янада кенгайтирилади. Ҳар бир фуқаро ўз мурожаатини кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бора олади. Суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

Қарорда таъкидланганидек, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда эди. Шунинг учун судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки келгусида суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имконияти кенгайтирилади. Шунингдек, иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш мумкин бўлади. Айни пайтда суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш ҳам назарда тутилган.

2021 йил 1 октябрдан эътиборан барча иштирокчилар суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул  хабардор қилинади. 2022 йил 1 январдан эса суд қарорлари иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этилади. 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйилади. Қарор ва Дастурда суд органлари фаолиятини рақамлаштиришга оид яна бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган бу каби ислоҳотлар тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш баробарида, улранинг одил судловга эришиши ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Мирзоҳид Хайдаров,
Сирдарё вилоят маъмурий суди судьяси

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news