0,00 UZS

No products in the cart.

9.5 C
London
Dushanba, Noyabr 23, 2020

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

- Advertisement -
- Advertisement -

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш жорий этилди.

Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босиқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Зеро, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, келгуси йил 1 июлдан апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, 1 октябрдан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш жорий қилиш кўзда тутилган.

2022 йилдан эса навбатдаги ўзгаришларга старт берилади. Хусусан, 1 январдан суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш, 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Энг муҳим янгиликлардан бири шуки, 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимлари Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади.

Бундан ташқари, юқорида қайд қилинган ҳужжатда судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш, муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш белгиланган.

Шунингдек, судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш мумкин бўлади.

Алимент миқдорини белгилашда эса туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар ахборот тизими орқали электрон шаклда олинади.

Яна бир муҳим янгилик шуки, манфаатдор шахсларга даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти яратилади.

Д.ХУСЕНОВ,
Самарқанд вилояти иқтисодий судининг тизимни
бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси

- Advertisement -

Latest news

Судьялар қасамёд қабул қилди

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг мажлисида биринчи марта лавозимга тайинланган жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлари судьяларининг қасамёд қабул қилиш...
- Advertisement -

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармалари томонидан “Коррупцияни...

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказилади! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган «Жамият...

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ИҲРТ) Евроосиё давлатлари билан ишлаш бўлими раҳбари У.Томпсон ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов...

Related news