0,00 UZS

No products in the cart.

8 C
London
Dushanba, Dekabr 5, 2022

Судга босим ўтказишга ҳеч ким ҳақли эмас

- Advertisement -
- Advertisement -

“Суд бирон-бир шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли уларнинг суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституция кунида айтган фикрлари бежиз эмас, албатта. Зеро, судья фақат қонунга асосланиб қарорлар чиқарсагина, адолат таъминланади.

Бош Қомусимизнинг 112-моддасида ҳам “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”, деб қайд этилган.

Шуни ёдда тутиш керакки, суд-мустақил ҳокимият. У кимнингдир фикри ва талаби билан иш тутмайди. Суд фақат қонунга таянади, далиларга асосланади.

Албатта, демократик ҳуқуқий давлатни сўз эркинлиги, яъни фикрлар хилма-хиллиги тамойилисиз тасаввур этиб бўлмайди. Тараққий этган давлатларда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллиги тараққиётни ҳаракатга келтирувчи муҳим куч сифатида юксак қадрланиши ҳам шундан. Бу муҳим омиллар эса, ўз навбатида, қонун устуворлиги тамойилига бўйсунади.

Бироқ сўз эркинлиги, фикрлар хилма-хиллигини хаёлга келган гапни айтиш, бировни ҳақорат қилиш, шахс қадр қимати ва шаънини ерга уриш қабилида тушиниш калтабинликдан бошқа нарса эмас.

Сўз эркинлиги юксак масъулият ва маданият белгисидир. Бу тамойилга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлиш талаб этилади.

Буларни қайд этишдан мақсад шуки, кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда айрим блогер ва журналистлар томонидан судлар фаолиятига асоссиз ва кўр-кўрона тош отилаётгани, ҳатто ҳақоратомуз “пост”лар қолдирилаётгани ҳар бир соғлом фикрли кишини бефарқ қолдирмайди.

Аммо суд шундай жараёнки, унда кимдир ютса, кимдир, албатта ютқазади. Аслида, адолатни қарор топтириш тамойили шуни тақазо этади.

Айтайлик, бирон бир фуқаро иши фуқаролик ёки маъмурий судда кўрилиб, ютқазган бўлса, тартиб бўйича юқори суд инстанциясига мурожаат қилиши керак. Лекин кўп ҳолларда улар оммавий ахборот воситалари ва блогерларга мурожаат қилмоқда. Ўз навбатида, улар судда ютқазган тарафнинг важларини батафсил ўрганиб ҳам ўтирмай чоп этаётир.

Ютқазган тараф шундай йўл тутсам, муаммо ҳал бўлади, деб ўйлайди. Аслида бундай йўл тутиш тўғри эмас. Бу таъбир жоиз бўлса, судга босим ўтказиш, уни чалғитишдан бошқа нарса эмас.

Афсуски, ижтимоий тармоқларда кўр-кўрона чоп этилаётган шу каби хабарлар жамоатчиликнинг судлар тўғрисидаги тасаввурига салбий таъсир кўрсатаётгани сир эмас.

Қонунда судга мурожаат қилиш тартиби аниқ белгилаб қўйилган. Яъни, фуқаро биринчи инстанция суди қароридан норози бўлдими, марҳамат, юқори инстанция судига мурожаат қилиши мумкин.

Бундан ташқари, тарафларга суд ҳукми ёки қарори ўқиб эшиттирилгач, раислик этувчи томонидан тарафлар норози бўлган тақдирда белгиланган муддатда юқори турувчи судга апелляция ёки кассация шикояти билан мурожаат қилиш тартиби тушунтирилади.

Мамлакатимизда судлар очиқ-ошкор (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно) фаолият юритади. Суд жараёнларида барча бемалол иштирок этиши мумкин. Аммо айрим журналистлар суд жараёнида иштирок этар экан, ҳали суд ҳукми ёки қарори ўқиб эшиттирилмай туриб, бу ҳақда тахминий муносабатларини сайтларда эълон қилади. Бу ҳам судга, судьяга босим ўтказишнинг бир кўринишидир.

Бу билан судьялар мутлақо хато қилмайди, деган фикрдан йироқмиз. Беш қўл баробар эмас. Судья ҳам муттасил ишлаётган одам. Демак, у хато қилиши, камчиликларга йўл қўйиши мумкин. Хато қилганларга қонун талаби нуқтаи назаридан чора кўрилмоқда.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, суд ишига асоссиз аралашиш, судьяни ҳурмат қилмаслик мавжуд қонунларга беписандлик сифатида баҳоланишини унутмайлик.

Бекзод БОБОҚУЛОВ,
Самарқанд ҳарбий суди раиси.

- Advertisement -

Latest news

Адвокатлар ёрдамисиз ҳам ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкинми?

Албатта, биз ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкин. Бунинг имкониятлари ҳозирда мавжуд. Бунинг учун бизга “Legal Tech” индустрияси керак бўлади. Юридик технология нима учун муҳим?...
- Advertisement -

Shaxs obro‘sini himoya qilish – muhim vazifa

Yurtimizda huquqshunoslik va tilshunoslik sohalari kesishmasidagi birmuncha yangi soha – lingvistik ekspertizaning rivojlanishi bilan shaxsni haqorat qilish, uning sha’ni, qadr-qimmati va obro‘siga daxl qilinishining...

“Habeas korpus” instituti doirasida mulkiy huquqlarni muhofazalash

Mamlakatimizda xususiy mulk himoyasi va mulkiy huquqlarning daxlsizligiga davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishlaridan biri sifatida e’tibor qaratilmoqda. Xususan, 2022-yilning avgust oyida tadbirkorlar bilan o‘tkazilgan ochiq...

Ўтиш даврида экспертлар таҳлили зарур

Бугун «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий Осиё экспертлари форуми бўлиб ўтмоқда. Форумда минтақа мамлакатларидан 100 дан ортиқ жамоат ва сиёсий арбоблар, экспертлар ҳамжамияти, оммавий ахборот...

Related news