0,00 UZS

No products in the cart.

11.8 C
London
Dushanba, Sentabr 26, 2022

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар

- Advertisement -
- Advertisement -

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Хусусан, ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш назарда тутилган:

      • вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади;
      • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади;
      • маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий сдлари тугатилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади;
      • Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судлари тугатилади;
      • фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судлари, Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судлари ташкил этилади;
      • Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар Олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Ш.Хашимов, Фарғона шаҳар судининг раиси.
Ж.Хўжамбердиев, Фарғона шаҳар судининг судьяси.

- Advertisement -

Latest news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...
- Advertisement -

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...

Related news