0,00 UZS

No products in the cart.

17.7 C
London
Seshanba, Oktabr 20, 2020

“Снос” масаласини фақат судлар ҳал қилиши керак

- Advertisement -
- Advertisement -
Депутат фикри
 
Сўнгги йилларда жойларда ободонлаштириш, қурилиш масалаларининг жадал суръатларда олиб борилаётганлигини кўриб турибмиз. Қишлоқлар, туман ва шаҳарлар қиёфаси ўзгараётганлиги қувонарли ҳол, албатта. Бироқ бундай ободлик хусусий мулк дахлсизлигига путур етказмаслиги, одамларнинг эътирозларига сабаб бўлмаслиги керак.
 
Кўчмас мулкларни давлат ва жамият эҳтиёжи учун, деган асос билан бузиш ишлари олиб борилишида ҳар доим ҳам қонунчилик талабларига риоя этилмаётганлиги бугунги куннинг энг оғриқли масалаларидан бирига айланди. Афсуски, Қашқадарё, Хоразм, Фарғона, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бузилишларда қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлигини кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.
 
Энг қизиғи, жамоатчилик бунинг олдини олиш борасида қанча ҳаракат қилмасин, бузиш ҳақида қарор қабул қилиш ёки уни тўхтатиш ваколати маҳаллий ҳокимлар ихтиёрида қолмоқда. Улар кўп ҳолларда қонун, фармон ва ҳукумат қароридаги талабларга эътибор бермай, олд- орқага қарамаган ҳолда бузиш ишларида жонбозлик кўрсатмоқдалар.
 
Афсуски, бу жараёнда мамлакат иқтисодиёти таянчи ва эртанги куни барқарорлигининг кафолатчиси ҳисобланган тадбиркорларимиз ҳам азият чекмоқдалар. Ҳокимларнинг вазиятга субъектив, яъни ўз хоҳиши ва кайфиятидан келиб чиқиб ёндашуви ҳолатлари, қонунларни менсимаслик позицияси бу жараёнда уларга нисбатан қонунларнинг фаол ижрочиси сифатида қараш доим ҳам тўғри эмаслигини кўрсатмоқда. Шу боис, вазият кўчмас мулкни бузиш масаласи инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўлаги сифатида қаралиб, бу борадаги амалдаги тартибларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини тақозо қилмоқда.
 
Сайловлар яқинлашиб келаётган бир паллада одамлар мазкур муаммони қайси йўл ва воситалар орқали ҳал этиш мумкинлигига ҳам эътибор қаратмоқдалар. Шу боис, фурсатдан фойдаланиб, ўзим аъзо ҳисобланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг янги шакллантирилаётган сайловолди платформасида бунга алоҳида эътибор қаратиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини фақат суд тартибида, суднинг якуний қарори асосидагина бузишга йўл қўйиш мумкинлигини қонунларда акс эттириш, ҳокимларнинг ушбу ваколатларини бекор қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган турли протокол ва баённомалар орқали фуқароларнинг кўчмас мулкларига дахл этиш масаласига ҳам қатъий тақиқ қўйиш зарур.
 
Чунки суд қонунларга бўйсунади ва шу доирада иш олиб боради. Таклиф этаётган тартибга кўра, ҳокимлик давлат ва жамият эҳтиёжларини инобатга олиб, бузилишга тушган кўчмас мулкни бузишнинг асосларини келтириб, ушбу ишни амалга ошириш ҳақида судга мурожаат қилади, ўз ўрнида суд эса ушбу ишларнинг ва келтирилган асосларнинг амалдаги қонунчиликка мос ёки мос эмаслигини кўриб чиқиб, томонларнинг важларини эшитиб, қарор қабул қилади.
 
Тадбиркор ёки фуқаролар кўчмас мулкларини бузиш ёки тўхтатиш масаласида суд процесси мавжудлиги, қарордан қониқмаган ҳолларда апелляция, назорат тартибида шикоят келтириш каби бир қатор муддатларни талаб этадиган вақт ичида ўз даъволарини очиқ, жамоатчилик олдида, тегишли адвокатлар иштирокида ҳимоя қилишга имконият яратилади. Суд ва ҳокимлик ўртасидаги асосий фарқ ҳам шунда: айрим ҳолларда ҳокимликлар топшириқни ўз муддатида бажариш баҳонасида “снос” масаласида одамларни эшитиб ҳам ўтирмаяпти, суд эса ўз муддатида ва тартибга риоя этган ҳолда эшитишга мажбур.
 
Шу ўринда судларнинг мустақиллиги ва жамоатчиликнинг улар фаолиятига нисбатан бўлаётган эътирози ҳам бор гап. Бу ҳолда судлар журъатни йиғиб, ўзларини қўлга олишлари ва турли таъсирлардан ҳимояланишнинг коллектив ечимига келишлари зарур. Уларнинг мустақиллиги, журъати ортиши ва “буюртма” бажармай ишлашлари учун яна қандай кафолатлар зарурлигини очиқ билдиришлари керак.
 
Айни пайтда “снос” масаласини, қонуний, инсон ҳуқуқларини поймол этмаган ҳолда суднинг адолатли қарорисиз ҳал этишнинг бошқа эволюцион ва демократик йўли йўқ, назаримизда.
 
Шу билан бирга, судларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги ва очиқлигини ошириш, барча очиқ суд жараёнларида оммавий ахборот воситалари ва фаолларнинг монеликсиз кузатиш имкониятини яратиб бериш ҳам муҳим масалалар қаторида турибди. Судлар жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари адолатни тиклаш, масалани ҳеч бир томонга оғишмай тенг шароитда ечим топишида кўмакчи эканлигини ҳис этишлари керак.
 
Бир сўз билан айтганда “снос” масаласини ҳеч қандай истисно ҳолатларсиз фақатгина суд тартибида ҳал этиш, кўчмас мулк дахлсизлиги кафолатининг энг муҳим омилларидан бири бўлади.
 
Расул КУШЕРБАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.
 
- Advertisement -

Latest news

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб (2020 йил сентябрь сони) Талабалардан меҳнат қонунчилигига оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Қуйида энг...
- Advertisement -

2020 йил сентябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2020 йил, сентябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 11 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ ОЛИШ 5 5 УШБУ СОНДА: Янги Фуқаролик кодексида...

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни...

Ижро интизоми доимий назоратда

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳамда Мажбурий...

Related news

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар. Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб (2020 йил сентябрь сони) Талабалардан меҳнат қонунчилигига оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Қуйида энг...

2020 йил сентябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2020 йил, сентябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 11 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ ОЛИШ 5 5 УШБУ СОНДА: Янги Фуқаролик кодексида...

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни...

Ижро интизоми доимий назоратда

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳамда Мажбурий...
- Advertisement -