0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Dushanba, Avgust 2, 2021

Шавкат Мирзиёев аҳолини арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди

- Advertisement -
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Навоий вилоятига ташриф буюриб, «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

2009 йилда ташкил этилган ушбу эркин иқтисодий ҳудуд босқичма-босқич ривожланиб келмоқда. Президентнинг 2018 йил 5 июндаги қарорига мувофиқ, унинг фаолияти, имкониятлари кенгайтирилган эди.

Президент 13 март куни ҳудудга ташрифи чоғида бутун Навоий вилоятини эркин иқтисодий зонага айлантириш ташаббусини илгари сурганди. Кейинчалик 15 майда тегишли фармон қабул қилиниб, Навоий вилояти 2030 йил 1 январгача инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона этиб белгиланди ҳамда вилоят ҳудудида шундай лойиҳаларни амалга ошираётган корхоналарга «Навоий» ЭИЗ иштирокчиси мақоми бериладиган бўлди.

2019 йилнинг ўзида мазкур иқтисодий зона резидентлари 27 тага кўпайди ва жами 66 тага етди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 437 миллион доллардан ошади. Яна кўплаб проектлар устида иш олиб борилмоқда.

Иқтисодий зонадаги субъектлардан бири — «National plast» масъулияти чекланган жамият. Умумий қиймати қарийб 16 миллион доллар бўлган ушбу корхонада поливинилхлориддан профиллар ишлаб чиқарилади. Жорий йилда 10 минг тоннадан зиёд маҳсулот тайёрланган.

Давлат раҳбари мазкур корхонанинг иш жараёни, маҳсулотлари сифатини кўздан кечирди. Импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириб, аҳолини арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентга корхонанинг иккинчи босқичи ҳақида маълумот берилди. 2020 йил учинчи чорагида фойдаланишга топшириладиган ушбу лойиҳа натижасида 40 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, 10 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ЭИЗдаги «Green Line Profil» масъулияти чекланган жамият фаолияти билан ҳам танишди.

Умумий қиймати қарийб 40 миллион доллар бўлган мазкур корхона 2018 йилда ишга туширилган. 650 та иш ўрни яратилган. Жорий йилда 18,6 минг тонна маҳсулот тайёрланиб, 10 миллион долларлик экспорт қилинган. Келгуси йили ишлаб чиқариш ҳажмини 22 минг тоннадан ошириб, экспорт миқдорини 14 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Президент бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди, уларнинг сифати ва экспорт географияси билан қизиқди.

«Бугунги кундаги энг муҳим вазифа — қўшимча қиймат ва иш ўринлари. Ҳар бир саноат корхонаси замонавий технологиялар ва ақл билан қўшимча қиймат занжирини яратиши керак. Ташқи бозорни ўрганиб, таннархни тушириш эвазига экспортни оширишга интилиши зарур», — деган Шавкат Мирзиёев.

- Advertisement -

Latest news

ОАВга эслатма: шахснинг қадр-қиммати қонун ҳимоясида

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Related news