0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Dushanba, Iyul 4, 2022

Шавкат Мирзиёев: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир

- Advertisement -
- Advertisement -

Янги муҳташам “Конгресс-холл” саройида 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни, бутун халқимизни ушбу тарихий сана билан табриклади.

– Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин, – деди Президент.

Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. Дунё миқёсида бу тилда 50 миллионга яқин одам сўзлашади.

Мустабид тузум даврида тилимизни йўқотишга кўп уринишлар бўлган эди. Лекин халқимиз ўз она тилини – миллий ғурурини сақлаб қолди. Миллатпарвар зиёлилар, тилимиз фидойиларининг жонкуярлиги натижасида 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган қонунга асосан, ўзбек тили мамлакатимизда давлат тили мақомига эга бўлди.

Ушбу тарихий санадан ўттиз йил ўтиб бу борада яна бир қутлуғ қадам қўйилди. Президентимиз 2019 йил 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармон қабул қилди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди. Она тилимиз фидойилари, бутун халқимиз бу хушхабарни катта хурсандчилик билан қарши олди.

Президент она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги таъсири ва мавқеини янада ошириш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

– Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бу олижаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак.

Тантанали тадбирда депутат ва сенаторлар, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, тилшунос олимлар ва педагоглар, ёшлар иштирок этди.

- Advertisement -

Latest news

Narkotik vositalarning noqonuniy aylanishiga qarshi choralar

Giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarning qonunga xilof ravishda aylanishi jahon hamjamiyati uchun jiddiy muammolardan biri hisoblanadi. Shuningdek, O‘zbekistonda ham psixotrop va kuchli ta’sir qiluvchi...
- Advertisement -

“Ultra vires” doktrinasi: tushuncha va mohiyat

“Ultra vires” atamasi lotin tilidan “vakolat doirasidan tashqarida” deb tarjima qilinadi. Anglo-sakson huquq tizimida “Ultra vires” doktrinasi vakolatlar (huquqlar)ga ega bo‘lmagan holda amalga oshirilgan harakatlar hamda...

Mehnat munosabatlari: qonunda boshqa, amalda boshqa(mi?)

Taraqqiyot shiddati har bir insondan o‘z ustida tinimsiz ishlashni, imkon qadar samarali mehnat qilishni talab etadi. Ammo tartibsiz ish va haddan tashqari zo‘riqishlar inson...

2022-yil may soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, may Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 16 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA:   KONSTITUTSIYAVIY NAZORAT...

Related news