Брифингда вилоят иқтисодий суди раиси Аъзамжон Худойбердиев, вилоят маъмурий суди раиси Абдухалим Аҳмедов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Жўрабек Худойназаров ҳамда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Бобошер Қурбановларнинг маърузаларини тингланди.

– Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида бир қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Сотиболдиев. – Жумладан, Сенаторлар, маҳаллий кенгашлар, депутатлар томонидан судлар фаолияти билан яқиндан танишиш, одил судловни таъминлашда мавжуд муаммолар, тўсиқларни бартараф этишда уларга амалий кўмак бериш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда кўп йиллик судда ишлаш тажрибасига эга бўлган ўрта махсус маълумотлиларни ўқитиш, тажрибага эга, маълум муддат судда ишлаганларни судлар раислари тавсиясига кўра олий ўқув юртларига сиртдан ўқишга кириш учун тавсия бериш, онлайн ўқувни йўлга қўйиш, юристларнинг малакасини ошириш, уларга ўқувлар ташкил этиш тўғрисида ҳам аниқ таклифлар киритилиб, мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида билдирилган бир неча таклифларни Олий Мажлис Сенатига киритиш белгилаб олинди.