0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Сайёр учрашув. Адлия тадбиркорга дўст

- Advertisement -
- Advertisement -

Сирдарёда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув ўтказилмоқда.

Сайёр қабулда Сирдарё, Сайхунобод, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод, Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари тадбиркорлари иштирок этмоқда.

Тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, жойида ҳал этилишига кўмаклашилмоқда.

Сайёр қабулда ўз оилавий корхонасига эга бўлган тадбиркор Ҳафиза Раҳимова ҳам иштирок этди.

Унинг сўзларига қулоқ тутамиз:
Мен Гулистон тумани Ишонч МФЙда қолипли нон ишлаб чиқариш оилавий корхонасини очган эдим. Электртармоқлари корхонаси томонидан тез-тез огоҳлантиришсиз ўчиришлар туфайли зарарга кириб кетди. Бу биринчи масала, иккинчи масала ҳамиша ўз вақтида солиқ тўлаганимга қарамасдан, туман давлат солиқ идораси томонидан доим банкдаги ҳисоб рақамимни музлатиб қўйишади. Нега бундай бўлди, тушунтиринглар десам, кўпол гапиради, тушунтирмайди, – дея арз қилди Ҳафиза Раҳимова. – Рости, кейинги вақтда оилавий корхонамни ёпиб ташлдасаммикан, дея ўйлаб қолдим.

Бўлиб ўтаётган учрашув давомида Ҳафиза Раҳимованинг биринчи муаммоси вилоят, туман электртармоқлари билан муҳокама қилинди. Огоҳлантиришсиз корхонани электртармоғидан узиб қўйишгани учун судга ариза билан мурожаат қилишини, бунда айбдор томонидан келтирилган зарарни ундириш мумкинлиги тушунтирилди.

Ҳафиза опанинг иккинчи муаммоси вилоят ҳамда туман давлат солиқ идоралари раҳбарлари билан муҳокама қилиниб, агарда тадбиркорнинг қарзи бўлса, тушунтириш, қаерда хатога йўл қўяётганлигини кўрсатиш, қарзи мавжуд бўлмасаю арзимаган сабаб билан юқоридаги ҳолат такрорланаётган бўлса, тадбиркорнинг фаолиятига тўсиқ қўйиш ҳисобланиб, солиқ идораси ходимига нисбатан жазо чораларини қўллаш лозимлиги тушунтирилди.

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news