0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Yakshanba, Noyabr 1, 2020

Сардобадаги сув тошқини бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 1-май куни Сардоба сув омбори тошқини юз берганлиги оқибатида Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманлари ҳудудидаги 10 га яқин маҳалла ва қишлоқлар зарар кўрди.

Давлатимиз Раҳбарининг топшириқларига асосан Бош прокурор томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, уларга 300 га яқин прокуратура ходимлари жалб этилди.

Хонадонлар ва ижтимоий объектларга тошқиндан жабр кўриб эвакуация қилинган аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида жойларда омборлар ташкил қилинди.

Прокуратурада тузилган ишчи гуруҳлар томонидан эвакуация қилинган аҳолининг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиниб, кунлик маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқиши натижасида эвакуация қилинган ҳар бир фуқарога биринчи галда керак бўладиган маҳсулот турлари аниқлаштириб олинмоқда.

Хусусан:

1. Аҳолини зарурноозиқ-овқат маҳсулотларибилан таъминланиши.

Яшаш жойларидан бошқа ҳудудларга эвакуация қилинган аҳолини ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўтган даврда омборхоналарга 3,1 млн. донадан ортиқ шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, ётоқ ва бошқа уй-рўзғор буюмлари келиб тушган бўлса,  улардан  2  млн.  743,0  мингга  яқини  фуқароларга  тарқатилган.

Маълумот учун: 76 267 дона матрас, кўрпа ва ёстиқ, 134 133 дона совун ва кир ювиш воситалари, 83 594 дона шахсий гигиена воситалари, 1 млн. 798,4 минг дона кийим-кечак, 570,7  минг  дона  тиббий  буюмлар,  522  минг  дона  бошқа  буюмлар  келиб  тушган.

Бу борадаги тадбирларни ташкил этишда Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш  вазирлигига   яқиндан   кўмак   берилмоқда.

Жумладан, Бош прокуратура ташаббуси билан 23-25 май кунлари ўтказилган ўрганишларда эвакуацияда қолаётган аҳолининг бир қатор ноозиқ -овқат  маҳсулотларига  бўлган  эҳтиёжлари  тўпланиб қолгани  аниқланган эди.

Кўрилган чоралар натижасида 5 июнь кунига қадар ушбу эҳтиёжлар тўлиқ  бартараф  этилиши  таъминланди.

Жумладан: – Жиззах вилояти бўйича 174 та кир ювиш кукуни, 160 та совун, 176 та шампун, 162 та тиш пастаси, 192 та бир марталик соқол олиш воситаси, 188 та аёллар  гигиеник  воситалари,  199  та  сочиқ,  25  та  матрас  ва  кўрпа;

– Сирдарё вилояти бўйича 10 839 та кир ювиш кукуни, 14 138 та совун, 7 442 та шампун, 8 510 та тиш пастаси, 6 341 та бир марталик соқол олиш воситаси, 6 926 та аёллар гигиеник воситалари, 20 598 та памперс, 10 821 та сочиқ, 18 205 та кийим-кечак, 11 968  та  оёқ  кийими,  4 971  та  ёстиқ,  9 640  та  матрас  ва  кўрпа  тарқатилди.

2. Аҳолини зарурозиқ-овқат маҳсулотларибилан таъминланиши.

Эвакуация қилинган аҳолини узлуксиз зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича маҳаллий ҳокимлик, мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда кенг ҳажмли ташкилий  чоралар  кўрилмоқда.

Шу кунга қадар омборхоналарга гуманитар ёрдам сифатида 16 та турдаги 2 минг 998 тоннадан ортиқ озиқ-овқат  маҳсулотлари  келиб  тушди.

Ушбу маҳсулотларни жабрланганларнинг эҳтиёжларини тезкор равишда ўрганиш  орқали  манзилли  етказиб  берилмоқда.

Маълумот учун:  59,6 тонна гўшт ва тайёр гўшт маҳсулотлари, 367,7 тонна ун ва 115,7 тонна макарон, 75,7 тонна шакар, 335,4 тонна гуруч, 73,6 тонна ўсимлик ёғи, 5,8 тонна сариёғ, 335,1 тонна картошка, 235,1 тонна сабзи, 266,4 тонна пиёз, 62,7 минг дона  нон  ва  287,5  минг  донна  тухум  маҳсулотлари  аҳолига  етказиб  берилди.

Ушбу масала Бош прокуратура томонидан мунтазам равишда ўрганилиб, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Бош прокуратура ходлимлари томонидан Сирдарё вилоятида эвакуация қилинган 2 873 та хонадонларга (14 556 нафар фуқаролар) бир қопдан  жами  168  тонна  гуруч,  166  тонна  ун  маҳсулотлари  тарқатилди.

Бош прокуратура томонидан бу борадаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -