0,00 UZS

No products in the cart.

16.6 C
London
Seshanba, Avgust 3, 2021

Самарқандда жорий йил 160 нафар шахс суд залининг ўзида қамоқдан озод қилинди

- Advertisement -
- Advertisement -
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган сессиясида вилоятдаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларнинг 2020 йил биринчи ярим йилдаги фаолияти бўйича судлар раислари ахборот берди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси О.Ҳайитовнинг қайд этишича, йил бошидан буён вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан 1870 нафар шахсга нисбатан 1518 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.
Тамомланган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 та (0,8 фоиз)га, шахслар сони эса 69 нафар (4,5 фоиз)га кўпайган.
Таҳлил қилинаётган даврда тамомланган ишлар бўйича 1365 нафар шахсга нисбатан 1063 та иш бўйича айблаш ҳақида ҳукмлар чиқарилган. Судланган шахсларнинг 445 нафарини аёллар, 82 нафарини вояга етмаганлар, 145 нафарини эса 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этган.
1365 нафар судланган шахсларнинг 320 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 503 нафарига озодликни чеклаш, 388 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган. 160 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди.
Шунингдек, йилнинг биринчи ярмида вилоят судларининг барча инстанцияларида 8 та жиноят иши бўйича 8 нафар шахс оқланди.
392 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилиб, 413 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинди.
Кўриб чиқилган жиноят ишлари ўтган йилнинг шу даври билан қиёсланганда, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жинояти 32 тага кўпайиб, 58 тани, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш жинояти 64 тага ошиб, 66 тани ташкил этган.
Жиноят ишларини судда кўришда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда маҳалла, ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар кенгаши вакилларининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштироки таъминланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида 101 нафар ва ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
- Advertisement -

Latest news

ОАВга эслатма: шахснинг қадр-қиммати қонун ҳимоясида

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Related news