0,00 UZS

No products in the cart.

13.8 C
London
Yakshanba, May 29, 2022

Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ

❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news