More

    Расул Кушербаев: Олий таълим масъуллари ёшларнинг дардини тушунмайдиган, «ҳиссиз» кишилар эканлиги ойдинлашмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев олий таълим тизимида жорий этилган айрим янги тартибларни қоралади.

    «Жорий йил талаба ёшлар учун ҳақиқий синов даври бўлди. Тўлов контракт миқдорининг ваъдадан кўра кўпроқ оширилиши, стипендиянинг баҳолар кесимида эмас, бир хил 400 минг сўм миқдорида белгиланиши бўлажак зиёли ёшлар ўртасида кескин норозилик келтириб чиқарди.

    Бу табиий. Ёшларнинг эътирозлари тўлиқ асосга эга. Чунки улар номардлик қилишмади, кўплари яхши ўқиди, изланди, интилди, талабалик ваъдасини бажарди.

    Муҳокамалар авжида пайти норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ва шу йилнинг 23 сентябрдан 6 октябргача муҳокама этилган «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси бўйича ҳамон қарор қабул қилингани йўқ. Нима учун? Бу лойиҳа бўйича деярли барча таклиф ва муносабатлар салбий эканлиги билан боғлиқми ёки шунчаки маълум вақтгача ёшларнинг ҳовурини босиш учун қилинган чалғитувчи «манёврми»?

    Шунча эътироз, шунча овоз, шунча саволларни кўриб туриб тана бошқа дард билмас, деганларидек талабаликнинг бугунги қийинчиликларини бошидан ўтказмаётган, ўз даврида қулай шароит, имтиёз ва керак бўлса контракт тўловисиз олий таълим олиб, бугун бу каби қарорларни ишлаб чиқишда мутахассис бўлиб ўтирган кишилар узоқ вилоятдан йўлкирасига аранг пул топиб ўқиётган ёшнинг дардини қаёқдан ҳам билсин, деган хулоса пайдо бўлмоқда. Худди шундай: олий таълим масъуллари талабаликнинг «совуғини емаган», ёшларнинг дардини тушунмайдиган ҳиссиз кишилар эканлиги кундан кун ойдинлашмоқда. Яна билмадим.

    Нон нархи ошган шу кунларда айрим олий ўқув юртларида яхши ўқиб, яхши стипендия олиб яшаган талабалар эндиликда 400 минг сўм стипендия етмаётганлиги боис, «тирикчилик» дардида дарс қолдириб «нб»чилар сафига қўшилиб бораётганини эшитиб, асаблар таранг бўлиб бормоқда. Эртага бу «нб» сабаб унинг талабалар сафидан чиқмаслигига, «нб»ни ёпиш учун домлага топганини қистирмаслигига, эшикма-эшик сарғайиб билимсиз кадр бўлмаслигига ким кафолат беради? Инновацион ғоялар, таклифлар бисёр бир вақтда наҳотки «домлалар»нинг аҳволини яхшилашнинг бундан бошқа йўли йўқ.

    Нима бўлганда ҳам келажак эгалари — ёшлар олдида инсофсизлик, адолатсизлик, бефарқлик ва нотенгликнинг яққол кўриниши бўлди бу.

    Бир ҳақиқатни унутмайлик: токи шунча эътироз ва дардини айтган ёшларнинг дардига қулоқ тутмас эканмиз, улардан ватанпарварликни талаб қилиб, яхши ўқишга, юрт келажаги учун виждонан меҳнат қиладиган кадр бўлишга даъват қилишга ҳам ҳақимиз йўқ. Буни ёддан чиқармайлик.

    Парламент ва масалага бефарқ бўлмаган барча даражадаги халқ вакиллари депутатлар, фаоллар эса олий таълим масъулларининг бу ишларини юқори даражада муҳокама қилиши, мантиқсиз ва нотўғри қарор қабул қилинишига сабаб бўлганларнинг ҳаракатларига халқ номидан муносиб баҳо бериши шарт.

    Менинг баҳоим эса «икки»!», — деб ёзган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.