More

    Расмий баёнот (+видео)

    Комил Исмоилович Алламжонов бугун расмий баёнот билан чиқиш қилди. АОКА раҳбари баёнотининг мазмуни қуйидагича:

    Веб-ресурс эгаси Интернет тармоғига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилигини аниқлаган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

    Зеро, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай хатти-ҳаракатларнинг таъриф-тавсифи ва уларга белгиланган жазолар аниқ кўрсатиб ўтилган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунида: “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади”, деб белгиланган.

    Шунингдек, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда: «Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади. Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар», дея қайд этилган.

    «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, веб-сайтнинг ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер Интернет тармоғидаги ўз веб-ресурси орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиши қатъий ман этилган.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Жиноят кодексининг 140-модаасига мувофиқ эса, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Мамлакатимизда фикр билдириш эркинлиги таъминланган, лекин бу бировни ҳақорат қилиш ёки камситиш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳам инсоний, ҳам қонуний нуқтаи назардан тўғри эмас.

    Расмий баёнот Веб-ресурс эгаси Интернет тармоғига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилигини аниқлаган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт. Зеро, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай хатти-ҳаракатларнинг таъриф-тавсифи ва уларга белгиланган жазолар аниқ кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунида: “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади”, деб белгиланган.Шунингдек, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда: «Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади. Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар», дея қайд этилган.«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, веб-сайтнинг ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер Интернет тармоғидаги ўз веб-ресурси орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиши қатъий ман этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.Жиноят кодексининг 140-модаасига мувофиқ эса, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.Мамлакатимизда фикр билдириш эркинлиги таъминланган, лекин бу бировни ҳақорат қилиш ёки камситиш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳам инсоний, ҳам қонуний нуқтаи назардан тўғри эмас._________Официальное заявление Владелец веб-ресурса должен проверять достоверность информации перед её публикацией в Интернете, а также немедленно удалить, если информация окажется неточной.В существующих нормативно – правовых актах, четко охарактеризованы подобные действия и прописаны меры воздействия, за совершенные правонарушения.В частности, в Законе Республики Узбекистан «О средствах массовой информации» определено: «Запрещается через средства массовой информации порочить честь и достоинство граждан, вмешательство в их личную жизнь».Кроме того, Закон о принципах и гарантиях свободы информации гласит: «Искажение и фальсификация информации запрещаются.Средства массовой информации несут совместно с источником и автором информации ответственность за достоверность распространяемой информации в установленном законом порядке». В соответствии с Законом "Об информатизации», владельцам веб-сайтов, администраторам страниц веб-сайта, включая блогерам, категорически запрещается распространять информацию порочащую честь и достоинство или деловую репутацию граждан, допускающей вмешательство в их частную жизнь через свои страницы. Согласно 41-й статье Кодекса об административной ответственности, оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности — влечет наложение штрафа от двадцати до сорока минимальных размеров заработной платы.А в статье 140 Уголовного кодекса указывается, что оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности в неприличной форме, совершенное после применения административного взыскания за такие же действия, — наказывается штрафом до двухсот минимальных размеров заработной платы или обязательными общественными работами до двухсот сорока часов либо исправительными работами до одного года.Оскорбление в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации — наказывается штрафом от двухсот до четырехсот минимальных размеров заработной платы или обязательными общественными работами от двухсот сорока до трехсот часов либо исправительными работами от одного года до двух лет. В нашей стране обеспечена свобода выражения своих мыслей, но это не даёт права оскорблять или унижать кого – либо. Это неправильно ни с точки зрения закона, ни с точки зрения человечности.#медиамаданият #медиакультура#mediamadaniyat

    Опубликовано Комил Алламжонов Вторник, 13 августа 2019 г.

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.