0,00 UZS

No products in the cart.

16.6 C
London
Seshanba, Avgust 3, 2021

Қотилликка етаклаган рашк

- Advertisement -
- Advertisement -

Жамила (исмлар ўзгартирилган) ошхонада салкам ўн йилдан буён официант бўлиб ишлар эди. Шу ошхонага тез-тез келиб турадиган Элдор у билан танишди. Икки ёш бир-бирини ўрганиб турмуш қурди. Табиийки, тўйдан кейин хотинининг иши Элдорни ғашини келтира бошлади. У аёлини пойлайдиган, ҳуда-беҳуда рашк қиладиган бўлиб қолди.

Ўша куни тонгда эр-хотин яхши кайфият билан ҳовлида эртага пишириладиган сумалакнинг маслаҳатини қилишди. Ширин орзулар қилиб, режалар тузишди. Жамила ишга бориб келадиган, Элдор эса сумалак учун қозон ва ўчоқ топиб ҳовлига ўрнатадиган бўлди.

Қанийди ҳаммаси шундай давом этганида…

Афсуски, муқаддам тўрт маротаба судланган, икки бор узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниб жазо ўтаган Элдорнинг феъли тайин. Асло бир ишга қўл ургиси келмасди. Шунинг учун яна айланиб ошхонага бориб қолди. Хотинининг эркакларга хизмат қилиб юрганидан ғазаби қўзиб, жанжал кўтарди.

Жамила эрини жаҳлдан туширишга кўзи етмай, шу яқин атрофда бўлган ота уйига югурди.

—  Ака, юринг, эрим ошхонада тўполон қиляпти, бориб уни алдаб уйга олиб кетинг, мен ҳисоб-китобимни қилиб ортингиздан етиб бораман. Ака, илтимос, шундай қилмасангиз бўлмайди.

Ҳар қанча зарур юмушлари бўлса ҳам синглисининг оҳ-зоридан ўтолмаган Ғайратбек у билан ошхонага кетди. Бу вақтда кун асрга яқинлашиб қолганди. Бир зумда хотинининг йўқолиб қолганидан аламзада Элдор важоҳат билан ошхонада ўтирарди.

—  Қаёққа йўқолдинг, кимнинг олдига бориб келяпсан? — Хотинини кўрибоқ ўшқирди у.

— Акамни айтиб келдим, сизни кутяптилар.

Ғайратбек куёви билан гаплашиб ташқарига чиқди. Кафеда ўтириб пиво ичишди. Салгина ҳовуридан тушгандай бўлган куёвини уйига бошлади.

—  Ишламаса ишламас, мен ҳам сиз тарафдаман. Фақат бугун ҳисоб-китобини қилиб берсин. Эртадан ишга чиқмайди. Юринг, биз уйга бориб турамиз…

Уларнинг ортидан етиб келган Жамила ўчоқ-қозоннинг ўрнатилмаганини кўриб сиқилди.

—  Менинг ортимдан пойлаб боргунча шу ишни қилсангиз бўлардию…

Бу гапдан Элдорнинг мияси қисиб қолгандай бўлиб, яна хотинига ўшқира кетди.

—  Асабийлашманг, Элдорбек, мен ҳам шу ерда қоламан, эртага тонгда уйғонсак, ҳамма ишга улгурамиз. Яхшиси, эртароқ дам олинглар, — дея Ғайратбек уларни муросага келтирди.

Бироқ эр-хотиннинг жанжали ичкарида ҳам тўхтамади. Кишини ваҳимага солувчи тўс-тўполондан қўшни хонада ётган аканинг ҳам кўзига уйқу келмасди.

“Ёрдам беринг!!!” Бу қичқириқдан  Ғайратбек қандай қилиб хонадан учиб чиққанини, синглисининг ётоғида пайдо бўлганини ҳам билмай қолди. У ердаги ҳолатни кўриб ўзини йўқотиб қўйди ва: “Нима қилиб қўйдинг?!” дея куёвига қичқирди.

Куёв қўлида қон юқи пичоқни ушлаганча турарди. Юзтубан ётган сингил базўр шивирлади: “Ака, дўх…тир чақ…қиринг”.

Ака шошилганча қўшни девордан қичқириб “Тез ёрдам” чақиришларини айтдию ортига югурди. У етиб келганида Элдор хотинининг  сочидан ушлаб бўғзига пичоқ тираб турарди.

—  Йўқ! Ундай қилма, илтимос! Пичоқни ташла! Ташлаа!!!

Аммо… фожеалар юз беришига бир сония кифоя. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Ака етиб келолмади. Эр пичоқни аёлининг бўғзидан тортиб юборди…

Шифокорлар келганида Жамланинг жони узилиб бўлган эди.

 Халқимизда жаҳлнинг аввали нодонлик, охири пушаймонлик деган нақл бежизга айтилмаган. Зотан, ўринсиз шубҳа-гумонлар, беҳуда рашк, тизгинсиз жаҳл фожиани келтириб чиқарди. Бир оилани барбод қилди. Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судьяси Д.Аҳмадалиева раислигида кўрилган суд мажлиси якунига кўра, ноқобил эр Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Акрамжон АРИПОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти

- Advertisement -

Latest news

ОАВга эслатма: шахснинг қадр-қиммати қонун ҳимоясида

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Related news