0,00 UZS

No products in the cart.

19.1 C
London
Payshanba, May 26, 2022

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ёҳуд ўхшамаган режа

- Advertisement -
- Advertisement -

Нафосат соҳибалари бўлмиш аёлларга ҳамиша энг гўзал таърифу ташбеҳлар айтилган. Минг афсуски, беш бармоқ баробар бўлмагани каби баъзан ана шундай нозик ҳилқатнинг ҳам жиноятга қўл ургани, тўғри йўлдан адашгани ҳақида эшитиб қоламиз. Ўйлаб қоласан, киши. Хўш, нима учун гулдек нозик опа-сингилларимиз жиноятга қўл урмоқда? Жиноятнинг туб илдизларини таҳлил қилиб, уни юзага келтирувчи омиллар ва сабабларни топиш лозим. Қилмиши туфайли эл-юрт назаридан қолган аёлни маломат қилишга бироз шошилмаслик керак. Чунки ҳеч ким ўз-ўзидан жиноятчи бўлиб қолмайди. Маънан соғлом инсон, албатта, ҳар бир қилаётган ишининг оқибатини ўйлаб кўради. Яъни етти ўлчаб бир кесади. Сувдан қуруқ чиқиб кетаман, деб калта ўйлайдиганлар эса хато қилади-ю, аммо кеч бўлади.

Уч нафар фарзанди, ҳавас қилса арзигулик оиласи, гулдек касби (ўқитувчи) бўлган Мастона Қорабоева (исм-шарифлар ўзгартирилган) бировларнинг гапига кирди. Корея давлатига бориб бироз муддат ишлаб келди-ю, юрса ҳам, турса ҳам пул ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди. Унинг бу хатти-ҳаракати туфайли оиласида ҳам нотинчлик пайдо бўлди.

Қўли пул кўриб босар-тусарини билмай қолган қолган аёл ҳаттоки: “Топиш-тутишим яхши, учта боламни ҳеч кимга зориқтирмай боқиб оламан”, деган ўй билан гулдек оиласини барбод қилиб, ота ўрнини ҳам ўзи эгаллаб қўя қолди.

Энг ёмони, атрофдаги содда ва ишонувчан кишилар унинг “фаолияти” янада гуллаб-яшнашига ўз “ҳиссаси”ни қўшди.

“Кореяга ишга жўнатадиган махсус фирмамиз бор, — деди у мижозларга. — Тўловини қилсангиз бўлди. Ҳужжат тайёрлаш, тил ўргатиш барчаси бизнинг зиммамизда. Узоғи уч ойда… учиб кетасизлар”.

Шу тариқа М.Қорабоева Икром Усановдан 13.600, Йўлдошали Усуфовдан 7.200, Шавкат Ориповдан 7.100, Розиқ Тошпўлатовдан 2.100 ҳамда Жаннатой Расуловадан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўз манфаати йўлида ишлатиб юборди.

Албатта, у бундай ҳаракатни ўз-ўзидан бошламаган, унинг ишонгани, аниқроғи, ҳамтовоғи бор эди. Сурхондарё вилоятида яшовчи ҳамтовоғи Сайфиллонинг кўрсатмасига кўра, одам топиш ва унинг “Samsung” фирмаси орқали уларни Кореяга жўнатиш режаси тузилган эди.

М.Қорабоева фурсатдан унумли фойдаланиб Сайфилло белгилаган нархдан ҳам баландроқ нархни айтиб ҳам фуқаролардан, ҳам Сайфиллодан “фойда” олишни мақсад қилди.

“Samsung” қандай фирма? Ишлари қонуний асосда йўлга қўйилганми? Бу ҳақда ўйлашга аёлнинг хоҳиши ҳам, вақти ҳам йўқ эди. Дарди-хаёли даромад, фақат даромад қилиш эди. У фуқаролардан йиғиб олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида совуриб юрган бир пайтда “Samsung”нинг кирдикорлари фош бўлди-ю, ҳаммасига чек қўйилди.
М. Қорабоеванинг ҳам пайтавасига қурт тушди, ҳаёти алғов-далғов бўлиб кетди. Унинг қилмишига қонуний баҳо берилди. Жабрланувчиларга етказилган моддий, маънавий зарарни тўла қоплаб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Энди бировдан олдин, бировдан кейин бўлса-да, файзли кечаётган турмуши, саодатли оиласи, бахтиёр фарзандлари — барча-барчасининг заволи унинг виждонини тинч қўярмикин?
Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Қўлида мўмайгина пули бўла туриб, уни бир ҳовуч фирибгарларга қўшқўллаб топшириб қўяётган ҳамюртларимизнинг чет давлатларда ишлашга ошиқишини қандай изоҳласа бўлади? Ахир шунча маблағни ўз юртида дастлабки сармоя сифатида ишлатиб, қанча фойда кўриши мумкин. Бунинг учун фақат меҳнат, қунт ва ҳафсала бўлиши керак. Зеро, ҳеч ким Ватани, оиласи бағридаги хотиржамликни, сурурни бошқа юртдан топа олмайди.

Акрамжон АРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
катта консультанти

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news