0,00 UZS

No products in the cart.

8.8 C
London
Payshanba, Oktabr 21, 2021

“Қамчиқ” довонида ҳарбий шаҳарча қурилиб, фойдаланишга топширилди (+фото)

- Advertisement -
- Advertisement -

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар учун янги, ҳар томонлама қулай, барча зарур шарт-шароитларга эга ҳарбий шаҳарча қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Қамчиқ” довонида жойлашган ушбу бўлинма денгиз сатҳидан 1350 метр баландликда жойлашган бўлиб, иқлим шароитига кўра Мудофаа вазирлигининг бошқа ҳарбий қисмларидан фарқ қилади.

Бу ерда ҳарбий хизматни олиб боришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, шахсий таркибнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, улар учун хизматни ўташнинг хавфсиз шарт-шароитларини яратиш мақсадида, мудофаа вазири бошчилигида, вазирлик марказий аппаратининг манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда қиймати 24 миллиард сўмдан ортиқ бўлган қурилиш ишлари олиб борилди ва мутлақо янги кўринишдаги ҳарбий шаҳарча қад ростлади.

Штаб биноси, Маданият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи хонаси, кутубхона, қоровулхона, капитал таъмирланган ва янги қурилган автотураргоҳ, ошхона, шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун қурилган ётоқхона бинолари замон талабларига тўлиқ жавоб беради.

Ҳарбий шаҳарчанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мудофаа вазири ўз нутқида ушбу ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга, уларнинг касбий маҳоратига ишонишини, шу сабабдан ҳам уларга юртимизнинг муҳим аҳамиятга эга бўлган тоифаланган объектларини қўриқлашни ишониб топширилганини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, ҳарбий қисм командирига янги қуриб битказилган ҳарбий шаҳарчанинг рамзий калити ва мудофаа вазирининг совғаси – енгил автомобиль калити топширилди.

Байрам муносабати билан ушбу ҳарбий қисмнинг бир қатор ҳарбий хизматчилари навбатдаги ҳарбий унвонлар, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news