0,00 UZS

No products in the cart.

12.6 C
London
Chorshanba, Oktabr 28, 2020

Прокурорлар сектори фаолияти халқ прокуратурасини шакллантирмоқда

- Advertisement -
- Advertisement -
8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни
Прокуратура органлари нафақат жамиятда қонунийликни таъминлаш, балки халқ манфаатларини таъминлаш бўйича ҳам самарали фаолият юритмоқда. Президентимиз томонидан жорий этилган секторлар тизими бўйича прокуратура ҳам масъул этиб белгилангани уларни халққа янада яқинлаштирди.
9632686a-3b69-4ec4-99f5-305f56601cb3.jpgЎзлари масъул бўлган секторларда прокурорларнинг уйма-уй юриб, одамлар дардига қулоқ тутаётгани, муаммоларни аниқлаб, уларга ечим топаётгани аҳолининг тизимга бўлган ишончини оширмоқда.
Прокуратура органларига бириктирилган секторларда аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган ишлар ўз самарасини бермоқда ва бу борадаги тизимли ишлар давом этади.
Қашқадарё вилояти прокурорлари секторида ўтган йили 880 мингга яқин фуқаронинг турмуш тарзи ўрганиб чиқилди. Уларнинг оилавий шароити, ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш сифати кўздан кечирилди. Бу жараёнда 16 мингга яқин муаммо аниқланиб, уларнинг барчаси бартараф этилди.
Хусусан, Шаҳрисабз шаҳри “Кеш“ маҳалласи ҳудудида 101 сотих бўш ётган ер майдонида 405 миллион сўм кредит эвазига 44 та иссиқхона барпо этилди.
Нишон туманида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва касалманд бўлган 850 нафар фуқарога “Epsilon” қўшма корхонаси ҳомийлигида ҳар ой ва байрам арафасида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш йўлга қўйилган.
Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 2,5 мингга яқин муаммо бартараф этилган. Масалан, Миришкор тумани “Навбаҳор“ маҳалласидаги мактабгача таълим муассасаси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди ҳамда учта нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилди.
Шаҳрисабз тумани “Янгиобод“ маҳалласида сел келиши оқибатида яроқсиз ҳолатга келган “Танхоз” дарёси устидан 80 метрли кўприк туман прокурори ташаббуси билан таъмирланди.
Нишон туманида 2,2 миллиард сўм маблағ эвазига 8,3 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, “Гулистон“ маҳалласи аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Бундан ташқари, вилоятдаги республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган 187 та муаммоли масала Бош прокуратура назоратига олинган ва уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Навоий вилояти прокурорлари секторларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йил давомида 231 мингга яқин фуқаронинг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатилиши ўрганилиб, 6 мингга яқин муаммо аниқланган ва бартараф этилган.
Хусусан, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилиши, аниқланган касалликларни даволашга қаратилган комплекс ишлар ташкил этилди. Шу билан бир қаторда,db05b57d-5cfc-4da4-acd0-0e55a7dfd3ed.jpg ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 772 та муаммо бартараф этилди. Масалан, Қизилтепа тумани “Хомработ“ маҳалласининг 734 метр масофадаги тупроқ йўли ободонлаштириб, электр энергияси узатиш тизими янгиланди.
Қизилтепа туманининг Деҳқонобод, Зарафшон туманининг Марварид, Конимех туманининг Шодибек қишлоқлари марказий йўллари намунавий кўчаларга айлантирилди.
Навоий шаҳридаги Навоий кўчасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 2 та тикув ва 1 та миллий ширинликлар цехлари ташкил этилди. Натижада ушбу субъектларда кўплаб янги иш ўринлари яратилди.
Маҳалла аҳолиси бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ёшларда китобга бўлган меҳрни ошириш учун кутубхона ташкил қилинди. Сектор раҳбари ҳомийлиги билан кутубхонага 260 дан ортиқ турли китоблар совға қилинди. Бундан ташқари, вилоят марказида “Ташаббуслар сайилгоҳи” боғи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Бир сўз билан айтганда, ҳудудларни секторлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги тизими ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Ҳудудларда прокурорлар секторлари фаолиятининг самарали йўлга қўйилгани халқ прокуратурасини шакллантиришнинг муҳим омилига айланди.
Норгул Абдураимова
- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -