0,00 UZS

No products in the cart.

9.5 C
London
Dushanba, Noyabr 23, 2020
Home Журнал 2020 Huquq va burch 2020/10

Huquq va burch 2020/10

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, октябрь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа

Чоп этилган мақолалар сони: 9 та

Bo'lim: ,

Tavsifi

УШБУ СОНДА:

Тили йўқнинг ўзи йўқ

2019 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Шу куни давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 21 октябрни байрам сифатида эълон қилди. 2020 йил 10 апрелда эса «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Эътироф этмоқ жоиз, сўнгги йилларда ўзбек тилининг мавқеини ошириш борасида жиддий қадамлар қўйилмоқда ва бу жараён бир зум тўхтагани йўқ.


«Она тилим, сен борсан, шаксиз…»

Олимларимизнинг фикрича, ўзбек тилининг илк илдизлари эрамиздан аввалги Х асрга бориб тақалади. Энг қадимий ёзма манбалардан бири — шумер тилида битилган «Гилгамеш» достонида ҳам туркий тиллар, жумладан, ҳозирги ўзбек тилидаги 300 га яқин сўз ва бирикмалар учрайди. Оз, ёз, эр, қиз, буз, қуш, қош сингари сўзларимиз ўттиз қирқ аср илгари ҳам ҳозирги кўринишда ишлатилган.

Қадимги ўзбек тили шарқда Хитой, ғарбда Литва князлиги, шимолда Олтин Ўрда, жанубда Мисрнинг кўп ҳудудларида мулоқот воситаси ҳисобланган. Хитойнинг Цин империяси (1644-1911 й.) даврида Хэбэй вилоятидаги Ёзги тоғ саройининг дарвозасида хитой, мўғул, манчжур, тибет қаторида чиғатой тилидаги битик ҳам бор. Империянинг асосий дарвозаси пештоқида соф туркий тилда настаълиқ хатида «Равшан: ўртадаги дарвоза» деб ёзилган. Чунки чиғатой тили Цин империясида муомаладаги бешта муҳим тилнинг бири бўлган.


Аҳоли мурожаатлари жамиятнинг саводхонлик даражасини кўрсатувчи индикаторлардан бири

Аҳоли мурожаатлари муайян ҳудуд ёки соҳада давлат органлари, мансабдор шахсларнинг фаолияти самарадорлигини, уларга нисбатан аҳоли муносабатини акс эттирувчи омил экани ҳақида тез­тез сўз юритилади, таҳлиллар қилинади. Бироқ бундай тушунча ва ёндашувлар, бизнингча, мурожаатлар асосида юзага келадиган муҳим хулосаларни тўла ифода этмайди.


Юристлар малакасини ошириш соҳаси: мақсад ва вазифалар

Ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг самарадорлиги, қонун ижодкорлигининг асослилиги ва ҳуқуқни қўллаш жараёнида қонун устуворлигига қатъий риоя қилиниши кўп жиҳатдан юристларнинг билимига боғлиқ. Улар олий ўқув юртини битиргандан кейин ҳам малакасини ошириб бориши лозим.


АҚШда меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатлари

Америка Қўшма Штатлари улкан меҳнат бозорига эга давлат. Бу юрт аҳоли бандлигини таъминлаш, юқори даромад топиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг сентябрь ойида мамлакатда фуқаролик ишчи кучи сони 160,14 миллион кишини ташкил этган1. Фуқаролик ишчи кучи атамаси АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси (Bureau of Labor Statistics) томонидан иш жойи бўлган ёки иш излаётган, камида 16 ёшга тўлган, ҳарбий хизматда бўлмаган америкалик ишчилар тоифасини тавсифлаш учун қўлланади. 2020 йил сентябр ойида ишсизлик даражаси 0,5 фоизга пасайиб, 7,9 фоизни ташкил этди ва ишсизлар сони 1 миллионга камайди.


Миллий давлатчилигимизтарихида мурожаатлар институти

Ўзбек давлатчилиги тарихида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш маълум бир тарихий илдизга эга. Одамларнинг мурожаатини бевосита ҳал этиш, шикоятларни ҳукмдорга етказиш учун турли босқичлар, тузилмалар ва мансаблар жорий этилган. Ҳукмдорлар эса арз ва шикоятларни ҳал этишда бошқарув тамойилларига асосланган ҳолда иш кўрган.


«Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик устувор бўлиши лозим»

Президент Шавкат Мирзиёев ҳар гал суд тизими, унинг мустақиллигини таъминлаш ҳақида гапирганида адолат тушунчаси, унинг ҳаётимизда нақадар муҳим аҳамият касб этишини ҳижжалаб тушунтиради. Бунинг сабаби – ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ, эркин фуқаролик жамияти шароитида адолатни қарор топтириш суд ҳокимияти орқали амалга оширилади.


Мустақил судьялар корпуси уни шакллантиришга қаратилган халқаро стандартлар

Судьялар корпусини шакллантиришда уларнинг мустақиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш, ривожланган давлатларнинг бу борадаги қонунчилигини ўрганиш асосида миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласи долзарб бўлиб турибди.


Тергов ва судлов сифати адолатнинг тўлиқ қарор топишига хизмат қилади

Эътироф этиш керак, Президентимизнинг 2020 йил 10 август куни имзоланган «Суд­тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги фармони малакали ва тўлақонли тергов ўтказиш ҳамда одил судловни таъминлаш борасида муҳим қадам бўлди. Таъбир жоиз бўлса, мазкур ҳужжатни тарихий деб аташ мумкин.