0,00 UZS

No products in the cart.

11.5 C
London
Juma, Oktabr 23, 2020
Home Журнал 2020 Huquq va burch 2020/09

Huquq va burch 2020/09

20 000 сўм

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, сентябрь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа

Чоп этилган мақолалар сони: 11 та

Bo'lim: ,

Tavsifi

УШБУ СОНДА:

Янги Фуқаролик кодексида ворислик ҳуқуқига оид янгиликлар

Фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти тамойиллари ва халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилиш, бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш учун замонавий фуқаролик-ҳуқуқий асос яратиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги 5464-фармойиши билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди ҳамда фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия тузилди.


 

Ҳадя муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг тарихий ривожланиши

Қадимда хусусий мулкнинг пайдо бўлиши билан ашёларнинг айланиши ва унинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтишига қаратилган шартномалар пайдо бўлди ва кенг тарқала бошлади. Бундай турдаги шартнома «пул пайдо бўлмасдан олдин амалда бўлиб, бевосита ашёни ашёга алмаштиришни, яъни айирбошлашни (permutatio) назарда тутган. Бу ўз навбатида натурал хўжалик юритишдан айирбошлашга ўтган жамиятнинг иқтисодий шартларига мос бўлган».


 

Пойтахтларни белгилаш ва кўчириш тенденцияси ўзига хос хусусиятлар

Пойтахт давлат сиёсий-ҳудудий тузилишининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. У нафақат марказий ҳокимият органларининг жойлашуви1, балки мамлакат суверенитетини бошқариш маркази, шунингдек, биринчи навбатда давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузилишига, «марказ – ҳудудлар» муносабатлари тизимига ва минтақавий сиёсатига таъсир кўрсатадиган, унинг давлатчилигини шакллантирадиган, давом эттирадиган ва ўзгартирадиган энг муҳим элементдир.


 

ННТ – фуқаролик жамиятининг ўзаги

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш ва уларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мамлакатимизни ижтимоийсиёсий ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Фуқаролик жамиятининг ўзагини ташкил этадиган мазкур сектор фаолиятини демократик талаблар асосида йўлга қўймасдан янги Ўзбекистонни барпо этишга ҳам, бозор муносабатларини ривожлантиришга ҳам эришиб бўлмайди.


 

Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик. Тушунча – мазмун – нисбат

Маълумки, суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил тармоғи ҳисобланади. Шундай экан, суд ҳокимияти фаолиятининг очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан хабардор бўлиб боришни таъминлаш, суд ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш муҳим масалалардан ҳисобланади.


 

Суд орқалими ёки судсиз

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини экани ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги баён қилинган. Ушбу модданинг иккинчи қисмида эса никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши кўрсатиб ўтилган.


 

Коррупция Илдизи кўринмас иллат

Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланаётган атамалардан бири коррупциядир. Ўзбекистон давлат бошқаруви соҳасидаги коррупцияни бартараф этиш юзасидан бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, мамлакатимиз 2008 йил 7 июлда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь), 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилган. Шунингдек, Олий Мажлис 2011 йил 13 декабрда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилган.


 

Миграция ҳуқуқи тарихи қадимги Шарқ мамлакатлари мисолида

Миграция ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва шаклланишига оид мақоланинг аввалги қисмида қадимги Юнонистон тарихига мурожаат қилган эдик. Ушбу қисмда қадимги Шарқ мамлакатларида миграция ҳуқуқининг шаклланиши хусусида сўз боради.


 

Олий таълимда кредит-модул тизими қандай афзалликларга эга?

Шу ўринда таълимнинг, хусусан олий таълимнинг ҳам ўлчов бирлиги хусусида бир танишим сўраб қолди. Фикрича, олий таълимнинг ўлчов бирликлари бакалавр, магистр ва доктор экан. Лекин булар таълимнинг ўлчов бирликлари эмас, балки даражалари эканлигини тушунтиргунимча роса хуноб бўлдим. Унга кредит-модул тизими олий таълимнинг ўлчов бирлиги эканини айтдим. Ўшанда ҳаётимизга бу тушунча сингишига бироз вақт зарурлигини англагандим. Аввало, мазкур тушунча мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг амалдагидан анча мукаммал ўлчов бирлигини олиб кирмоқда. Унга кўра институтларда ўтиладиган ҳар бир фан энди ундаги ўқиш юкламаси миқдорига қараб кредитларда акс этади. Масалан, ҳар бир фан ўртача 5, 6 ёки 7,5 кредитда акс этиши мумкин. Талаба эса ҳар семестр, ўқув йилида муайян миқдорда кредит тўплаб бориши мумкин ва бу миқдорга қараб унга бакалавр ёки магистр даражаси берилади.


 

Виртуал хуруж: суицид, эгри қасд ва бошқалар…

Ҳозир ҳар йили дунёда миллионга яқин киши ўз жонига қасд қилади. Суициднинг 800 га яқин кўриниши мавжуд. Улардан 9–41 фоизи ноаниқ этиологияга эга; 19 фоизи жазодан қўрқиш; 18 фоизи руҳий касалликлар; 18 фоизи оилавий муаммолар; 6 фоизи ҳиссиётлар; 3 фоизи молиявий йўқотишлар; 1,4 фоизи ҳаётдан тўйиш; 1,2 фоизи турли касалликлар сабабли юз беради. Расмий маълумотларга қараганда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш йигирма йил давомида икки баробар ошган. 14–24 ёшлиларнинг 16 фоизи бу ҳолатни бошидан кечиради, шундан 6 фоизи ўғил болалар, 10 фоизи қизлар. Суицидларнинг 90 фоизини психосоматик касалликларга чалинган шахслар амалга оширади.


 

Талабалар учун фойдали маслаҳатлар.
Энг кўп берилаётган 12 саволга 12 жавоб

Талабалардан меҳнат қонунчилигига оид кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Қуйида энг кўп берилган саволларга қонун ҳужжатлари билан асослантирган ҳолда жавоб берамиз

Талаба ишлаши мумкинми?

Ҳа, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги бўйича бунга ҳеч қандай чеклов йўқ. Яъни Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, 16 ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. 15 ёшдан эса соғлиғига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.