0,00 UZS

No products in the cart.

9.9 C
London
Payshanba, Oktabr 29, 2020
Home Журнал 2020 Huquq va burch 2020/08

Huquq va burch 2020/08

20 000 сўм

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, август
Саҳифалар сони: 64 саҳифа

Чоп этилган мақолалар сони: 12 та

Bo'lim: ,

Tavsifi

УШБУ СОНДА:

Қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлаш йўлида

Муаззам истиқлол айёмининг жорий йилда «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!» деган шиор остида нишонланаётгани замирида ўзига хос маъно-моҳият мужассамдир. Зотан, инсон озод ва ҳур ватансиз ҳақиқий қудрат манбаидан мосуводир, саодатдан бенасибдир.


Юридик соҳада илмий кадрларни тайёрлаш ҳолати ва таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатида 2020 йилга «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном беришни таклиф этгани бежиз эмас. Зеро, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтариш ҳаётий заруратга айланиб бормоқда. Бинобарин, Имом Бухорий бобомиз тўғри таъкидлаганидек, «дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай».


Коррупцияга қарши стандарт

ISO 37001:2016 стандартини жорий этиш Ўзбекистонда ҳам фуқароларнинг ишончини орттириш, ходимларнинг ҳалоллигини ошириш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ҳамда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффоф ва самарали тизимини яратишни мақсад қилган давлат идоралари учун жуда самарали восита бўлиши мумкин.

ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали давлат органи ва бошқа ҳар қандай ташкилот ўзининг шерикларига, давлат идоралари ва бошқа манфаатдор шахсларга коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур бўлган барча чораларни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошираётганини намойиш қилиши мумкин.


Эзгу ниятлар ила яшамоқ бахти

Комил инсонларни аксар ҳолатларда ҳаёт машаққатлари тарбиялайди. Ҳожиакбар Раҳмонқулов болалигидаёқ қийинчилик ва очлик нималигини кўрди, суяги қотмай, оиласига ёрдам бериш учун ўн беш соатлаб меҳнат қилди. Иккинчи жаҳон уруши бошланган пайтда 16 ёшда эди. 1942 йилнинг ноябрида ҳарбий комиссариатга ариза топшириб, ўз хоҳиши билан фронтга кетганида эса 17 ёшли бўз йигит бўлган. Кейинчалик эсталикларда таъкидланганидек, «бу жасорат эмас, балки юрак амри эди».


Коррупцияга қарши курашишда хорижий тажриба халқаро рейтинг ва индекслар

Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини шакллантириш бўйича иш олиб борилмоқда.


Фуқаролик кодексини такомиллаштиришнинг айрим масалалари

Фуқаролик қонунчилиги жамият ҳаётининг энг муҳим муносабатларини тартибга солади десак, қайсидир маънода тўғри бўлади. Бу маъно шундаки, бошқа қонунчилик тармоқлари факультатив – қўшимча хусусиятларга эга бўлса, фуқаролик қонунчилиги асосийлардан биридир. Ҳар ким ҳам жиноят, жиноят-ижроия, шаҳарсозлик, бюджет, божхона, солиқ ёки мудофаа қонунчилиги билан тўқнашавермаслиги мумкин, лекин фуқаролик ҳуқуқи билан юзма-юз келади. Шу боис фуқаролик қонунчилигининг замон ва макон руҳига мос бўлиши жуда муҳим.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: ислоҳот, натижа ва истиқбол

Истиқлолга эришгач мамлакатимизда жиноят содир этилганидан сўнг айбдорларни фош этиш ва жазолаш, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашдан кўра жиноятларнинг олдини олган маъқуллиги эътироф этилиб, суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳ қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги 180-қарори билан маҳаллий ҳокимиятларда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш комиссиялари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштириш комиссиялари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.


Яширин иқтисодиёт – жамиятни емирувчи иллат

Иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади. Амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси ҳам муайян ишларни амалга оширмоқда.


Шовқиндан ҳимояланиш ва инсоляция инсон ҳуқуқлари ҳимоясига доир баъзи мулоҳазалар

Ўзбекистон Конституциясининг 20-моддасига кўра, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт. Фуқаролик кодексининг 9-моддаси учинчи қисмида ҳам мазкур қоида белгилаб қўйилган.


Қарор ижроси таъминланмаса…

Одил судловга нафақат адолатли ва очиқ суд мажлислари орқали, балки суд қарорлари ижросини таъминлашга қодир бўлган тузилмани ташкил этиш, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш орқали эришиш мумкин. Суд қарорлари қанчалик қонуний, асосли ва адолатли бўлмасин, ижроси таъминланмаса ўз моҳиятини йўқотади. Шу сабабли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш лозим.


Миллий озодлик ҳаракатига босилган тамға

Тарихнинг илма-тешик, жароҳатли бағрига кўмилган бу ҳақиқатлардан тўғри сабоқ чиқаришимиз, миллий озодлик учун курашганларни ўз номи билан аташимиз, бугун бизга насиб этган истиқлолни қадрлашимиз керак.


Давлат мажбурий суғуртаси тушунчаси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 927-моддасига асосан суғурта шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Ўз навбатида суғурта ихтиёрий ва мажбурий суғуртага бўлинади.