0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021
Home Журнал 2020 2020 йил ноябрь сони

2020 йил ноябрь сони

20 000 сўм

УШБУ СОНДА:

Халқнинг давлатга ишончи нима учун муҳим?

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан халқнинг давлат ҳокимиятига, одил судловга, инвесторларнинг давлатга ишончини таъминлашга қаратилган юзлаб фармон ва қарорлар чиқарилди, ўзгаришлар қилинди. Бу давлат учун халқнинг кайфияти ва ишончи нақадар аҳамиятли эканини кўрсатади.



«Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси: долзарблик, ҳолат ва истиқболлар

Мулк ҳуқуқи ҳуқуқ илми ва амалиётининг йирик институтларидан бири сифатида иқтисодий муносабатлар тизимида ўзига хос ўринга эгадир. Зеро, мол-мулклар ва моддий неъматларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, мулкнинг кимга тегишли бўлиши ва жамият аъзолари ўртасида қандай тақсимланишига кўра, иқтисодий муносабатлар шаклланади ва мамлакатнинг истиқболдаги ривожланиши белгилаб олинади.



Суд экспертизасини янада такомиллаштириш – лабораториялар аккредитацияси

Илмий асосланган экспертиза усулларини ишлаб чиқиш, экспертларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш суд экспертизаси самарадорлигини оширишнинг пойдевори ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, тадқиқот малакасини керакли даражада сақлашга имкон берадиган тизимни шакллантириш керак. Бундай тизим аккредитация тизими деб номланади.



Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилиши зарурияти нимада эди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги 5635-сонли фармони билан тасдиқланган 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш назарда тутилган.



Табиий ресурслар конституциявий муҳофазада

Конституциявий нормаларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳаси даги муносабатларни тартибга солишдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Айнан конституцияда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмаларининг экологик фаолиятини шакллантириш бўйича асосий принциплари мустаҳкамланади, фуқароларнинг бурчлари, жамиятнинг экологик барқарор ривожланишининг устувор йўналишлари белгиланади.



Прокуратура органларида электрон қабул ташкил этиш, муаммо ва ечимлар

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда уларнинг қабулини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 24 ноябрда қабул қилинган «Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 165-буйруғи билан амалга оширилади.



Кадрлар сиёсати унга давлат сиёсий тизимининг таъсири

Ўзбекистонда ислоҳотларнинг жадаллашуви турли соҳалар қатори давлатнинг кадрлар сиёсати борасидаги муаммоларини ҳам қайта кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришни тақозо қилди. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатнинг демократик сиёсий тизими кадрлар сиёсати самарадорлигида ҳал қилувчи куч бўлиб хизмат қилади.



Нақд пулсиз шаклдаги аккредитив ривожланиш босқичлари ва асосий принциплари

«Аккредитив» атамаси «бирор ишни қилишга бўлган куч-қувват» маъносини англатувчи французча «accreditif» сўзидан олинган бўлиб, аслан лотинча «accreditivus» сўзидан келиб чиққан ва «ишонч» деган маънони англатади. Ҳисоб-китобнинг ушбу шакли инглизча «letter of credit» атамаси билан, баъзан эса «ҳужжатли кредит», «банкирлар тижорат кредити» деб ҳам юритилади. Аккредитив халқаро тижоратда кенг тарқалган ҳисоб-китоб шакли ҳисобланади.



Парламентнинг сиёсий хавфсизликни таъминлашдаги роли

Мамлакатимизда давом эттирилаётган демократик ислоҳотлар парламентнинг давлат сиёсий ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги аҳамиятини оширишга қаратилган.



Диний ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари

Ўзбекистонда диний ташкилот ва бирлашмаларнинг мавжудлиги ва ҳуқуқий мақоми конституциявий тузумнинг алоҳида элементи сифатида мамлакатнинг Асосий қонунида ўз аксини топган. Конституцияга кўра Ўзбекистон суверен демократик республика бўлиб, давлат халқ иродасини ифода этган ҳолда унинг манфаатларига хизмат қилади. Асосий қонунда диний ташкилот ва бирлашмаларнинг қонун олдида тенглиги белгиланган. Давлат уларнинг фаолиятига аралашмайди.



Миграция ҳуқуқи тарихи: қадимги МИСР мисолида

Миграция масаласи янгилик эмас. Инсоният янги ҳудудларни кашф этиш, иқтисодий фаровонлик ёки сиёсий барқарорлик излаб ҳамиша кўчиб, ҳаракатда бўлиб келган. Миграция тарихига оид маълумотлар муштарийлар томонидан қизиқиш билан қабул қилингани боис мавзуга доир мақолаларни эълон қилишда давом этамиз.



Фуқаролик судлов иши: чет эллик шахслар иштирокининг ўзига хос жиҳатлари

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасига оид ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, суд ҳокимиятининг тўла мустақиллигини қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, амалиётда дуч келинаётган муаммоли масалалар, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг илмий фаолияти натижалари инобатга олинган ҳолда қатор қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди ва бир қанча янги қонунлар қабул қилинди.



Жиноят-процессуал фаолият мазмуни, вазифалари ва зарурати

Жиноят процессида хусусий айблов институтининг мазмуни ва аҳамияти ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш учун, аввало, жиноят процесси, унинг тизими, мақсади, вазифа ва функциялари, жиноят-процессуал фаолият, унинг субъектлари, босқичлари мазмунини чуқур англаш талаб этилади.



Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан республикамизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда. Ҳисоботларга кўра, бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни ўртача етти кишидан биттасида муайян турдаги ногиронлик мавжуд.



Миллий тил ва шахс маънавияти

Халқимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, башарият тараққиётига муносиб ҳисса қўшди. Чунончи, милоддан аввалги асрлардаёқ Туркистон заминида қудратли давлатлар ва маданият ўчоқлари вужудга келди. Аммо бу жараёнлар бир текис кечмади. Орада кўплаб узилишлар, босқинларга юз тутди. Элимиз узоқ асрлар давомида мустабид босқинчилар асорати остида яшашга мажбур бўлди.

Bo'lim: ,

Tavsifi

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, ноябрь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 15 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм