0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021
Home Журнал 2020 2020 йил декабрь сони

2020 йил декабрь сони

 

УШБУ СОНДА:

Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси: «тадбиркорлик фаолияти», «лафзсизлик тўлови», «қайтариб олинмайдиган ишончнома» ва бошқалар…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги 5464­фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси (бундан кейинги ўринларда лойиҳа) ишлаб чиқилди.


Норма ижодкорлиги: таҳлил, таққос ва таклифлар

Ҳар бир ислоҳот, ғоя ёки янги фикр қоғозга туширилиб, у ёки бошқа кўринишдаги қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш орқали ҳаётга татбиқ этилади. Сўнгги йилларда эса шиддатли ислоҳотлар натижасида бу борада кескин фаолликни кузатиш мумкин.


Исмга бўлган ҳуқуқ

Исм, от – инсоннинг туғилиши билан унга бериладиган ном. У шахсларни оила, авлод, маҳалла, жамоа доирасида ажратишга имкон беради. Одатда чақалоққа исмни ота­онаси, қариндош­уруғи, оиладаги кекса инсонлар танлайдилар. Қандай исм қўйилиши эстетик ва этик тамойиллар, исм танловчиларнинг орзу­истаклари, тасаввур ва дунёқараши, миллий менталитет билан боғлиқ.


Нотариат тизимидаги ислоҳотлар: янги Ўзбекистон имижини юксалтиришга хизмат қилади

«2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да кўпгина устувор йўналишлар қатори, аҳолига кўрсатилаётган юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, нотариат соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган эди.


Даъво муддатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла кафолатланган бўлиб, 44-­моддага кўра ҳар бир шахс ҳуқуқи ва эркини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти­ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


Суд ­ҳуқуқ ислоҳотлари: мақсад ва вазифалар

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар миллий давлатчилик асослари ва давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, қонун устуворлиги ва ҳуқуқ­тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган. Халқимиз томонидан билдирилган таклифларни чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси негизида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 150 дан ортиқ қонун ва 3000 дан ортиқ бошқа норматив­ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва яна қатор ҳужжатлар лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.


Экологик барқарорлик: конституциявий асослар

Атроф­муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.


ННТлар – жамоатчилик назоратининг субъекти сифатида

Бундан 28 йил муқаддам қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини ифода этиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мустаҳкам йўлини белгилаб берди.


Мовароуннаҳрда – фиқҳ илмининг тараққиёти

Ҳозирги ижтимоий­илмий муҳитда демократик тамойилларга асослан­ ган бошқарув тизими Марказий Осиёга совет тузумидан кейинги даврда глобаллашув натижасида кириб келди деган тасаввур бор. Ушбу қараш айниқса Фрэнсис Фукуяманинг «Тарихнинг тугаши» мақоласида бутун дунёда евроатлантик жамиятнинг бошқарув тамойиллари қабул қилиниши керак деган концепция сифатида ўз ифодасини топган. Жамиятлар қайси шаклда ва қай даврда мавжуд бўлганидан қатъи назар ўзининг сақланиб қолиш мезонларини адолат тамойилларида кўрган ва демократик ақидалар аста­секин тизимлаша бошлаган.


Коррозия темирни, коррупция жамиятни емиради

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозимлиги ҳақида гапирди.


Ижтимоий шартнома – камбағалликни камайтириш механизми

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра 2020 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимизда ишсизлик даражаси 13,2 фоиз бўлган, иш билан таъминланишга муҳтожлар сони 1,94 млн. кишигача ортган. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси эса 20,1 фоизни ташкил қилган. Агар ишсизлик даражасини аёлларга нисбатан қўллайдиган бўлсак, бу миқдорнинг янаям катта бўлиши табиий.


Оила институти: замонавий тамойиллар зарурати

Биз учун меҳр-муҳаббат қўрғони бўлган оила институтини мустаҳкамлаш заруриятини таҳлил қилишдан аввал оила тушунчасига тўхталиб ўтсак. Қонунчиликда унга таъриф берилмаган.


Электрон тижорат соҳа ривожига доир айрим мулоҳазалар

(«Ўзбекистон почтаси» АЖ мисолида)

Бугун жаҳон иқтисодиётининг кейинги тақдири кўпчиликни ўйлантирмай қолмаяпти. Коронавирус инфекциясининг юртимизда ҳам кенг тарқалиши оқибатида аҳолининг ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эътибори одатдагига қараганда анча ошган.

Bo'lim:

Tavsifi

“Huquq va burch” журнали

Чоп этилган вақти: 2020 йил, декабрь
Саҳифалар сони: 64 саҳифа
Чоп этилган мақолалар сони: 13 та

Журнал баҳоси: 20 000 сўм