0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Yakshanba, Sentabr 25, 2022

Пробация ўзи нима?

- Advertisement -
- Advertisement -

Инсон учун энг қимматли бойлик шаъни ва қадр-қимматидир. Уни камситишга йўл қўйилмайди. Бу қоида қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилган. Бу қоида жинояти учун жазони ўтаётган маҳкумларга ҳам тааллуқли. Жазо туридан қатъи назар, улар ўзининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларидан, жамият аъзолигидан маҳрум қилинмайди. Мисол учун, Жиноят-ижроия кодексига биноан маҳкумлар жазони ўтаётган муассаса кутубхонасидан фойдаланиши, телевизор кўриши, радио тинглаши, мажлисларда сўзга чиқиши, деворий газеталарга маъмурият рухсати билан мақолалар бериши мумкин.

Мазкур кодексда юридик ёрдам олиш, шахсий хавфсизлик, виждон эркинлиги, бюджет
ҳисобидан бепул моддий-маиший ва тиббий таъминот олиш, меҳнат қилиш ҳуқуқлари ҳам қайд этилган. Қолаверса, маҳкумлар бевосита ўзи ва вакиллари орқали фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга киришишига рухсат берилган. Масалан, Оила кодексига асосан никоҳ тузиш, никоҳни бекор қилиш, Фуқаролик кодексига мувофиқ олди-сотди ва бошқа шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилаяпти. Шулардан бири пробация хизматининг йўлга қўйилганидир. Мазкур хизмат Ўзбекистон президентининг 2018 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4006-қарори билан 2019 йил 1 январдан жорий этилган.

Қарорга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижро этилишини назорат қилиш бошқармаси негизида вазирликнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати ташкил этилган.

Хўш, пробация ўзи нима? Бу халқаро атама «синов» деган маънони англатади. Моҳиятан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини оширишни назарда тутади.

Пробация хизматининг дастлабки шакллари ўрта асрларда Англияда вужудга келган. Бунга ўша даврда қўлланадиган жазоларнинг жуда қаттиқ ва шафқатсизлиги сабаб бўлган.

Замонавий пробация хизматини 1841 йилда АҚШ полицияси офицери Жон Августус ташкил қилган. Бунга кутилмаган бир воқеа сабаб бўлган. Кунларнинг бирида суд ичкиликбозликка йўлиққан ҳуқуқбузарни ҳибсхонага жўнатади ва уч ҳафтадан кейин ҳукм ўқилишини маълум қилади. Ҳукм ўқиладиган куни ҳуқуқбузар полиция офицери Жон Августус ҳамроҳлигида хушмуомалалик билан кириб келади. Ҳамма ҳуқуқбузарнинг ташқи қиёфаси ва феъл-атвори тубдан ўзгарганидан ҳайратланади. Кейинчалик маълум бўлишича, Жон Августус ҳуқуқбузарни назоратга олиб, ахлоқан қайта тарбиялаган экан. Шу орқали суд ва кишилар онгида шахсни жазолаш эмас, балки қайта тарбиялаш орқали жиноятларнинг олдини олиш мумкинлиги тўғрисида тасаввур пайдо бўлган.

Демак, пробация ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва шартли ҳукм қилинган шахсларни назорат қилишдир.

Ҳозирги вақтда кўп мамлакатларда пробация хизматидан фойдаланилади. Мисол учун қўшни Қозоғистонни олайлик. Шартли равишда жазога тортилганлар(6858)нинг 37 фоизига нисбатан пробация қўлланган. Натижада умумий маҳкумларнинг 202 нафари қайта жиноятга қўл урган бўлса, пробацияга тушганларнинг бор йўғи 15 нафари, яъни 7,4 фоизи такроран жиноят содир этган.

Бундан хулоса қилсак, жиноят содир этилишининг олдини олишда ҳамда маҳкумларни
ахлоқан тарбиялашда пробациянинг ўрни катта.

Ҳозирги кунда Норвегия, Дания, Нидерландия, Швейцария ва бошқа бир қатор ривожланган давлатларнинг пробация бўлинмаларида психологлар ишлайди. Бунинг учун алоҳида хизмат хоналари ва заллари ташкил этилади. Улар назоратдаги ҳар бир шахс билан индивидуал суҳбат ўтказиб боради. Уларга психологик ёрдам кўрсатади. Руҳий ҳолати, муаммоларини аниқлайди. Синов даврида ана шу муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар беради. Психологик услубларни қўллаган ҳолда назоратдаги шахсларнинг ижтимоий-психологик портрети тузилади.

2020 йил 14 февралда ҳукуматнинг «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 84-қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ 1 мартдан назоратдаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, юридик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг дастурларига назоратдаги шахсларнинг психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилиши ҳамда психология йўналишида ўқиётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташи назарда тутилган.

Умуман, пробация хизмати назоратдаги шахсларнинг ижтимоий мослашувига, ўқиш ва ишга жойлашишига кўмаклашади ҳамда улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Алибек БЕКМИРЗАЕВ,
Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси катта маслаҳатчиси

- Advertisement -

Latest news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...
- Advertisement -

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...

Related news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...
- Advertisement -