0,00 UZS

No products in the cart.

17.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

- Advertisement -
- Advertisement -

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (583-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 августдан:

  • Врачлар, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимлар, провизор-фармацевт ходимлар, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга тўланадиган махсус рағбатлантириш тўловлари кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда 1 ойда бир маротаба тўланади;
  • махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;
  • ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати ва 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Веmоr.ssv.uz” электрон назорат дастури ишга туширилади.

Шунингдек, қарор билан махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news