0,00 UZS

No products in the cart.

14.9 C
London
Dushanba, May 10, 2021

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда ҳисоб-рақами очиш ҳамда 100,3 млрд. сўм кредит, 13,9 млрд. сўм иш ҳақи ва 20,6 млрд. сўм нақд пул олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, фермерларга 2,6 млрд. сўм кредитор қарзини тўлашда ва 97,6 млрд. сўм дебитор қарзларини ундиришда, 52,4 минг гектар ер, 46,3 минг тонна минерал ўғит, 4,4 минг тонна нефть, 607 дона қишлоқ хўжалиги техникалари, 2,6 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлари, 1.931 тонна чигит, 290 тонна уруғлик буғдой ҳамда 2.052 қути ипак қурти, 87 тонна омухта ем маҳсулотларининг қонуний асосда ажратиб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ўтган йилда пахта ҳосилини етиштириш учун пахта – тўқимачилик кластерларига ажратилган пул маблағларидан прокуратура органларининг аралашуви билан 1,7 трлн. сўми ундирилиб, жамғармага қайтарилди.

Ерга оид қонунчилик бўйича ўтказилган текширишлар давомида республика бўйича 11 468 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланиб, 4 201 гектар ер майдонида ноқонуний қурилишлар қилинганлиги фош этилган.

Бундан ташқари, 2018-2019 йиллар ва 2020 йил 6 ойида ирригация ва мелиорация тадбирлари, шу жумладан сувни тежовчи технологияларни тадбиқ этиш учун ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилганида 4 млрд. 579 млн. сўмлик бажарилмаган сув қурилиш ишлари далолатномаларга қўшиб ёзилганлиги, 1 млрд. 772 млн. сўмлик маблағлар, 796,6 млн. сўмлик товар – моддий бойликлар талон – торож қилинганлиги, 35 та объектда 2 млрд. 66 млн. сўмлик сув қурилиши ишлари сифатсиз бажарилганлиги, 222 млн. сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўлаб юборилганлиги, 108 млн. сўмлик солиқ ва бошқа тўловлар яширилганлиги, 51 та ҳолатда 105,4 млрд. сўмлик тендер танлови қонун талабларини бузган ҳолда ўтказилганлиги, 6 та ҳолатда 12,6 млрд. сўмлик сув хўжалиги объектлари муддатида бажарилмаганлиги, 62 та сув қурилиши объектларида 83,7 млрд. сўм маблағ муддатида молиялаштирилмаганлиги учун тўхтаб қолганлиги аниқланган.

Экинларни етиштириш ва йиғиштириб олиш бўйича ўтказилган текширишларда 96 та (906 313 гектар) пахта – тўқимачилик, 152 та (108 943) мева – сабзавотчилик, 124 та (157 658) ғаллачилик, 35 та (43 440) шоличилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилди, қуввати 319,4 минг тонна бўлган 21 та агрологистика марказлари ташкил қилинди, барча хўжаликларда жами 12,5 млн. тонна мева – сабзавотлар, шундан, 9 млн. тонна сабзавот, 1,7 млн. тонна картошка, 1,7 млн. тонна мева, 301 минг тонна узум, 1,5 млн тонна полиз ва 26 минг тонна дуккакли маҳсулотлар етиштиришга эришилди.

Жорий йилда республика бўйича 1 млн. 259 минг гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштирилди.

Иқтисодиёт ривожини, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасини стратегик ёнлашувлар асосида тараққий эттириш муҳим аҳамият касб этади. Прокуратура органлари мазкур йўналишда қонунчилик ижроси устидан доимий назорат ўрнатиб, қонун устуворлигини таъминлаб келмоқда.

Мисоллар билан тўлдирилган маълумотномани “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 29 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news