0,00 UZS

No products in the cart.

8.8 C
London
Payshanba, Oktabr 21, 2021

Ўзбекистонлик ҳарбий алпинистлар Эльбурсни забт этди (+фото)

- Advertisement -
- Advertisement -

“Эльбурс ҳалқаси” халқаро мусобақасида бешта давлатнинг ҳарбий хизматчилари ўта мураккаб тоғ шароитида ва чидаб бўлмас босим остида ҳаракатланди. Кабардин-Болқордаги Эльбурс чўққисига амалга оширилган марш эса ҳақиқий ҳарбий алпинистлар нимага қодир эканлигини кўрсатиб берди.

Мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.

Беллашув аввалида иштирокчилар икки кун Эльбрусни қуйидаги йўналишлар бўйича пиёда забт этиш билан шуғулланди: Терскол чўққиси (2462 м.) — Азау яланглиги (2356 м.) — Приют-11 (4200 м.) — Эльбруснинг ғарбий чўққиси (5642 м.). 20 километрга яқин марш давомида баландликнинг умумий ўзгариши 2,2 километрга тенг, рельефи — ўрта мураккаб.

Махсус вазифаларни бажариш чоғида ҳарбий хизматчилар “Азау — Приют-11” йўналиши бўйича қурол-аслаҳа ёрдамида марш юришни амалга оширди.
Таъкидлаш керакки, “Эльбрус ҳалқаси — 2019” халқаро танловининг финал босқичида Ўзбекистон жамоаси биринчи бўлиб Эльбрусни забт этди. Бунинг учун жамоамизга 4 дақиқаю 25 сония керак бўлди.

Мусобақада Россия, Ҳиндистон, Марокаш, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Россия биринчи ўринга (12 848 балл) муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўрин Ўзбекистон (12 041 балл) жамоасига насиб этди. Кучли учликдан Қозоғистон ҳарбий хизматчилари жой олди (11 672 балл).

Шунингдек, Ўзбекистон қўшин разведкачилари 5—15 август кунлари Ҳиндистоннинг Раджастхан штатидаги Жайсалмер полигонида ўтказилган “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида ҳам иккинчи ўринни қўлга киритди.

Беллашув давомида Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Судан ва Ўзбекистон қўшин разведкачилари ўзаро куч синашди.
Якуний натижалар:

1-ўрин — Ҳиндистон разведкачилари гуруҳи;

2-ўрин — Ўзбекистон разведкачилари гуруҳи;

3-ўрин — Россия разведкачилари гуруҳи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган “Қўшин разведкаси аълочилари” танловида Ўзбекистон фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news