0,00 UZS

No products in the cart.

9.9 C
London
Payshanba, Oktabr 29, 2020

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Адлия вазирликлари ҳамкорликни кучайтиради

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация жорий йилнинг 26 август куни Минск шаҳрида Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Задиран билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўртасида сўнгги йилларда ҳамкорлик ривожланиб бораётган шароитда адлия органлари ва муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, икки мамлакат адлия органлари фаолиятининг ўхшаш йўналишларида биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш, ҳуқуқий тадқиқотлар борасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги делегацияси аъзоларини Беларусь Республикаси адлия вазирлигида ушбу мамлакатнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибаси, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизасида, идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишда информацион технологиялардан фойдаланиш механизми билан яқиндан таништиришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Беларусь томонига самимий қабул, маълумот олиш ва тажриба алмашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири номидан Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга таклиф қилинди.

Ташриф давомида, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академияси, Ҳуқуқий ахборот миллий марказида ҳам учрашувлар ўтказиш, шунингдек Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази билан ҳамкорлик келишуви имзолаш режалаштирилган.

Адлия вазирлиги делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи 30 август кунига қадар давом этади.

- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news