0,00 UZS

No products in the cart.

18.4 C
London
Shanba, Iyul 31, 2021

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатга олинди

- Advertisement -
- Advertisement -

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш масалалари ўрин олди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси М.Абдусаломов бошқарган йиғилишда 2019 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар ўз тараққиётининг янги, демократик босқичига дадил қадам қўйган Ўзбекистон тарихида муҳим воқеа бўлгани алоҳида таъкиланди.

Сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида миллий сайлов қонунчилиги талабларига, унда мустаҳкамлаб қўйилган очиқлик, ошкоралик ва муқобиллик каби демократик тамойилларга тўлиқ мос ҳолда ўтказилди.

Сайлов жараёнларини нуфузли халқаро ташкилотларнинг, маҳаллий ва хорижий мамлакатларнинг йирик оммавий ахборот воситаларининг юзлаб вакиллари бевосита кузатиб ва ёритиб боргани бунинг далилидир.

Шунингдек, сайловларда иштирок этган бешта сиёсий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 70 мингдан зиёд вакиллари сайловларни бевосита кузатиб борди. Бу миллий сайлов тизимида жамоатчиликнинг, яъни халқ назоратининг сезиларли даражада кучайганининг амалдаги тасдиғидир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Марказий сайлов комиссиясига сайлов якунларига таъсир қилиши мумкин бўлган сайловга оид қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги юзасидан маълумот ва мурожаатлар тушмади.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125 сайлов округларида  сайланган депутатлар рўйхатга олинди.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан– 42 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан–34 нафар,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 20 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 18 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан -11 нафар депутат рўйхатга олинди.

Қарор ва депутатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинади.

Шуни билан бирга, Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказувчи сайлов округлари бўйича сайлов натижаларини аниқлашга доир барча баённомалар ўрганиб ва таҳлил қилиб чиқилганида,  айрим сайлов округлари бўйича овозларни ҳисоблаш жараёнида округ сайлов комиссиялари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Камчиликлар Сайлов кодексининг 95-моддасида кўрсатилган бандлар бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ва ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, сайловчиларнинг овозлари сони ўзгармаган. Камчиликлар Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибда бартараф этилди.

Шулардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказишга қарор қилди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.

Марказий сайлов комиссиясининг

Матбуот маркази

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news